Jump to content

Олтин

From Vikipediya
79
Олтин
196,9666
14101
Олтин

Олтин ёки тилла - унсурлар даврий жадвалининг 79-унсури. Кимёвий белгиси Ау (лотинча: аурум - „чарақлаш“ сўзидан). Зич, эгилувчан металл. Атом массаси - 196,966569(4). Зичлиги - 19.30 г·см−3, эриш ҳарорати - 1337.33 К (1064.18 °C), қайнаш ҳарорати - (3129 К) (2856 °C).

Олтин (Аурум), Ау — Менделеев даврий системасининг И гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Асл металларсян бири. Тартиб рақами 79, атом массаси 196,9665; ранги сариқ, оғир металл. Табиатда Олтин 1 та барқарор изотоп л97Ау ҳолида учрайди. Олтиннинг сунъий радиоактив изотопларидан |95Аи ва 198Ау нинг аҳамияти бор. Ер пўстининг массаси жиҳатдан 4,310—7% ни ташкил қилади.

Олтин инсонга маълум бўлган дастлабки металлардан. Археологик топилмалардан Олтин буюмларнинг мил.дан 5—4 минг йил илгари ясалгани маълум бўлди. Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитойда милоддан аввалги 3—2 минг йилликларда Олтин қазиб олинган ва ундан турли буюм ва безаклар ишланган, кейинчалик танга пул зарб қилинган.

Олтин табиатда кўпинча эркин ҳолда (туғ-ма Олтин) учрайди. Табиатда учрайдиган бирикмалари жуда оз, улардан муҳими калаверит минерали (АиТе2)дир. Соф Олтин майда зарра ҳолда кварсга, ҳар хил сулфидли рудаларга, кўпинча қумга аралашган бўлади. Россия Федерациясида (Урал, Сибир), Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, АҚСҲ (Калифорния), Бразилия, Австралия, Канадада, шунингдек, Африка мамлакатларида Олтин конлари бор. Денгиз ва океан сувларининг 1 м³ да 0,008 г гача, тирик организмларнинг ҳужайраси ва қонида 0,01—0,05 мг/кг гача Олтин бўлади. Ўзбекистонда Олтин макка-жўхори дони ва попугида (2—4 г/т) ва Қизилқумда шувоқ ўсимлигида борлиги аниқланган. Ўзбекистоннинг Олмалиқ, Зарафшон (Маржонбулоқ), Кизил-кум ҳудудларида олтин ва поликристалл конлари мавжуд.

Олтин юмшоқ, пластик, чўзилувчан металл (калинлиги 0,0002 мм гача бўлган зарқоғоз тайёрлаш, 1 г ни 3,5 км ли сим қилиб чўзиш мумкин), электр ва иссиқни яхши ўтказади. Зичлиги 19,32 г/см³ (20° да). Суюқланиш температураси 1064,4°, қайнаш температураси 2880°. Моос шкаласи бўйича қаттиклиги 2,5. Олтин юм-шоқ булганлиги учун унинг кумуш ёки мис қўшиб тайёрланган қотишмалари ишлатилади. Олтин — кимёвий жиҳатдан жуда пассив элемент. Ҳавода ўзгармайди. Сулфат кислота, нитрат кислота ва бошқаларда эримайди: фақат зар сувиаа, хлорли сувда ва ишқорий металларнинг сианидлари эритмаларида эрийди. Хлор билан бирикади. Олтин ўз бирикмаларидан осон кайтарилади ва комплекс бирикмалар ҳосил қила олади. Симобда эриб, Олтин амалгамасига айланади. Бирикмаларда 1 ва 3 валентли бўлади. 3 валентли Олтин бирикмалари барқарор ҳисобланади.

Олтин рудалардан бир неча усулда, мас, олтинли қумни сув билан ювиб, зарралар ҳолида ажратиб олинади. Олтин амалгамация усулида ҳам бойитилади. Унинг калий сианид КCН эритмасида (кислород иштирокида) ва хлорли сувда эришидан Олтин ажратиб олишда фойдаланилади (багратион усули). Бунинг учун Олтинли қумга калий сианид (ёки натрий сианид НаCН) эритмаси қўшилади. Олтин билан калий сианиддан ҳосил бўлган комплекс туз сувда эриб кетади, қум ажралиб қолади. Комплекс тузнинг эритмасига, одатда, рух таъ-сир эттирилади. Рух Олтинни чўкмага туширади. Олмалик, кон-металлургия корхонасида мис купоросини электролиз қилиш жараёнида ҳосил бўлган тошқолдан Олтин ажратиб олинади. "Зарафшон-Нюмонт" Ўзбекистон—АҚСҲ қўшма корхонаси Зарафшон олтин ишлаб чиқариш ком-плекси чиқиндисидан сиан усулида Олтин ажратиб олишни йўлга қўйган. Бу усулда ишлатиладиган эритувчилар ниҳо-ятда заҳарли бўлгани сабабли Ўзбекистон олимлари самарали ва инсон саломатлиги учун безарар эритувчилар олиш бўйича илмий изланишлар олиб боришмокда. Олтиннинг энг кўп ишлатиладиган бирикмаси хлораурат кислота Н[АиС14]4Н2О дир. Бу модда Олтинни зар сувида эритиш натижасида ҳосил бўлади. Олтиннинг АуCл, АуCл3 таркибли хлоридлари, АуО2, Ау2О3 таркибли ок-сидлари ва бошқа бирикмалари маълум. Олтин валюта сифатида, заргарликда, кимё саноатида, электротехникада, асбоб-созликда, тиббиётда, фотографияда қолланади.

Манбалар

[edit | edit source]