Jump to content

УCелл

From Vikipediya
УCелл
Тури бизнес, корхона ва Уяли алоқа оператори
Эгаси ТелиаСонера
Қачон асос солинган 1996
Жойлашуви Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон, Тошкент
Вебсайти http://www.ucell.uz/

УCелл Ўзбекистоннинг йирик уяли алоқа операторларидан бири „CОСCОМ“ МЧЖ савдо белгисидир. 2008-йил май ойигача ширкат номи билан, CОСCОМ деб аталган.[1] Бренд номи Юселл деб талаффуз этилади, бунда У ҳарфи „Узбекистан“ни билдиради, Cелл сўзи „cеллулар“ (уяли) атамасининг қисқартмасидир. Ширкатнинг генерал раҳбари - Али Аган.[2]

Тарихи

[edit | edit source]
CОСCОМнинг офиси Тошкентда.

CОСCОМ МЧЖ 1996-йил апрел ойида МCТ Телеcом Cорп ҳамда маҳаллий ҳамкор орасидаги қўшма корхона тарзида ташкил этилган. 1997-йилдан бошлаб CОСCОМ Халқаро ГСМ Ассоциацияси аъзоси ҳамда 1998-йилдан эса Россия ГСМ Ассоциацияси аъзосидир. 2007-йил июл ойида ТелиаСонера & Туркcелл швед-фин ширкати CОСCОМ МЧЖнинг асосий ҳиссадорига айланди (ТелиаСонера CОСCОМнинг катта қисмини сотиб олди). 2009-йил июл ойида Уcелл 4 миллион абонентга эга бўлиб, Ўзбекистондаги иккинчи алоқа операторига айланди. Ҳозирги кунда ушу алоқа операторининг абонентлари 8 миллиондан ошди.[3] 2018-йил 5-декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швесия ҳукуматига тегишли Телиа гуруҳидан CОСCОМ устав капиталидаги 100% улуши $215 миллионга ва Телиа гуруҳининг CОСCОМ компаниясига $485 миллион миқдорида қарз мажбуриятларини тўлаб сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Гулнора Каримова компаниянинг аксияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.

CОСCОМ МCҲЖ 2021-йилнинг 29-сентабр куни УСМ Телеcом ҳамда МегаФон билан биргаликда Дигитал Ҳолдинг қўшма корхонасини тузиш босқичини якунлашди.[4]

Ҳозирда Уcелл Ўзбекистонда энг кўп абониэнтга эга алоқа оператори саналади.[манба керак]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]