Jump to content

Сперматозоид

From Vikipediya
Сперматозоид ва Тухумҳужайра
Сперматозоид схемаси

Сперматозоид (сперма ва юн. зоон — тирик организм ва эидос — кўриниш) — одам, ҳайвон ва кўпчилик ўсимликларнинг эркаклик жинсий ҳужайраси. Одам ва ҳайвонларда уруғдонда пуштҳужайраси (сперматогонийлар)п,дм ҳосил бўлади. Сперматозоиднинг бошчаси, бўйни, танаси ва думи бўлади. Одам ва кўпгина умуртқасиз ҳамда умуртқали ҳайвонлар Си хивчинли ёки думли бўлиб, улар ёрдамида ҳаракат қилади. Баъзи чувалчанглар, мингоёқлар, қисқичбақасимонлар ва каналар Си думсиз ва турли шаклда, амёбасимон ҳаракатланади. С. узунлиги бир неча ўн мкм дан юзлаб мкм гача, ҳашаротларда бир неча мм. Гистокимёвий усуллар ёрдамвда С. танасида оксидланишқайтарилиш ферментлари, гликоген, фосфолипидлар ва АТФ борлиги аникланган. Бу ҳол С. танаси энергия манбаи эканлигидан далолат беради. Мухит температураси, осмотик босими, кислоталилигининг ўзгариб туриши С. функсиясининг бузилиши ва тезда ғалок бўлишига олиб келади. С. миқдорининг камайиши (олигозооспермия) кўпинча бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.

Ўсимликларда ҳаракатчан С. (антерозоид)лар антеридийларда ҳосил бўлади. Кўпчилик уруғли ўсимликлар Сихивчинсиз, фаол ҳаракатланмайди; улар спермийлар деб аталади. Яшил ва қўнғир сувўтлар, айрим тубан замбуруғлар, йўсинлар, қирққулоқлар, қирқбўғимлар, плаунлар, саговниклар ва гинкго Сперматозоидининг 2 ва ундан кўпроқ хивчини бўлади. Сперматозоидлар селлюлоза қобиғининг бўлмаслиги, кўпинча майда (айрим саговникларда йирик) бўлиши билан ўсимликларнинг бошқа ҳужайраларидан фарқ қилади.

Яна қ.

[edit | edit source]