Jump to content

Скрипка

From Vikipediya
Скрипка

Замонавий стандард скрипканинг олди ва ёнидан кўриниши
Торли асбоб
Тури

Торли асбоб
Ҳорнбостел–Сачс классификацияси 321.322-71
(Композит хордофон)
Регистри

(стандарт созланган скрипка)

Скрипка (славянча скри — ғижирламоқ) — торли камонли мусиқа чолғу асбоби. Скрипкасимон чолғу асбоблари орасида (С, алт, виолончел, контрабас) етакчи, энг баланд регистрли соз. 4 та тори квинта интервали бўйича созланади. Диапазони 4 октавадан ошиқ. Умумий уз. — 600 мм. Скрипканинг классик шакли 15 —16-асрларда Италия ва Франсияда юзага келган. 17— 18-асрларда Шимолий Италия, айниқса, Кремона усталари А. ва Н. Амати, Ж. Гварнери, А. Страдивари ва бошқалар скрипканинг мукаммал намуналарини яратишган. Скрипкалар симфоник оркестр ва чолгу ансамбллар асосини ташкил қилади. 17— 18-асрлардан скрипкада якканавозлик санъати ривожланиб келмоқда, скрипка мусиқаси яратилмоқда. Бу соҳада 19-асрда виртуоз скрипкачи ва машҳур композиторлар Н. Паганини, П. Сарасате ва бошқаларнинг хизмати катта бўлди. 20-аср скрипкачиларидан Ф.Крейслер (Австрия), И. Менухин (Англия), И. Стерн, И. Перелман (АҚСҲ), А.С.Муттер (Германия), Ш. Минс (Исроил), Г. Шеринг (Мексика), Д. Ойстрах, Л. Коган, М. Венгеров (Россия), Г. Крем ер (Латвия) ва бошқалар машҳур. Ўзбекистонда М. Рейсон, Н.Повер, В. Юденич ва бошқа скрипкачилар танилган. Ҳозирда ёш авлод ижрочиларидан Д.Холиқов, Н. Ҳошимов, Т.Яхшибоев ва бошқалар халқаро танловларда ғалабаларга эришган. Ўзбекистон композиторлари скрипка учун консертлар (Ик. Акбаров, С.Жалил ва бошқалар), сонаталар (Г. Мушел, Н.Зокиров ва бошқалар) каби асарлар яратишган. 20-аср бошидан ўзбек (Андижон мактаби ва бошқалар) созандалари баъзида скрипкадан ғижжак ўрнида фойдаланишади.

Асосий услублар:

  • Детачé — ҳар бир нота камончанинг алоҳида силжиши ва унинг йўналишини ўзгартириш билан олинади;
  • Мартелé — камончанинг итариши билан олинадиган штрих;
  • Стаccато — камонча билан пастга ва тепага тўхтаб-тўхтаб юргазиш;
  • Стаccато волант — Стаккатонинг яна бир кўриниши. Чалиш давомида камонча сакраб, симлардан узоқлашади;
  • Спиccато — сакровчи штрих, жуда енгил стаccато;
  • Тремоло — бир товушнинг кўп маротаба тез-тез такрорланиши;
  • Легато — товушларнинг бир ��аромда, тўхташларсиз ижро этилиши;
  • Cол легно — камончанинг ёғочи билан симга урилиши. Бу товушдан бастакорлар симфоник мусиқада фойдаланадилар.