Шудрлар
Appearance
Шудрлар — қадимий Ҳиндистондаги 4 та ижтимоий табақа (варна) нинг энг қуйиси. "Ману қонунлари"да айтилишича, шаҳрининг асосий бурчи "қайта туғилганлар" деб аталадиган юқори варна вакиллари (браҳман, кшатрий, вайши)га хизмат қилишдан иборат бўлган. Ш. нинг деярли ҳақҳуқуқи бўлмаган. Улар ҳиндуларнинг муқаддас китоблари — "Веда"ларни ўқиши, ҳатто эшитиши ҳам ман қилинган, "қайта туғилганлар" билан бирга маъбудларга қурбонлик маросимларида қатнашиш ва ҳоказодан маҳрум эди. Касталар 4 та варнадан келиб чиққан, деган фикрни айрим мутахассислар хато деб билади. Ҳозир Ҳиндистонда қуйи тоифа вакиллари "Рўйхатга олинган каста (тоифа)лар" деб аталади ва улар Конституция ҳимоясига олинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |