Jump to content

Шеър

From Vikipediya

Шеър (арабча: shuur – сезги) – фикрнинг ҳис-туйғуга қоришиқ ифодаси сифатида вужудга келган, ҳаяжонли шеърий нутқ билан ифода этилган, маълум ички оҳангга эга бадиий асар. „Шеър“ атамаси ўрнига баъзан „назм“ сўзи ҳам қўлланади. У бадиий адабиётнинг қадимий тури бўлиб, инсоният энг биринчи бадиий асарларни шаҳрида яратган. Ривоят қилишларича, биринчи шаҳрини бевақт ўлдирилган ўғли Ҳобилнинг дардида куйган Одам алайҳиссалом яратган экан. Шунинг учун ҳам унда, деярли ҳамиша, муаллифнинг оний кайфияти, лаҳзалик порлоқ кечинмалари устуворлик қилади. Шаҳрида фикрнинг кутилмаган ва сезимларга кучли таъсир кўрсатадиган йўсинда ифодаланишига эътибор қилинади. Шу боис ҳам ҳар бир шаҳридан ўта муҳим ижтимоий ғоя ифодасини кутиш мақсадга мувофиқ эмас. Уларда туйғулар пўртанаси қудратли, сезимлар миқёси кенг ва таъсирчанлик, юқумлилик даражаси юқори бўлиши муҳимдир. Шаҳрининг узоқ яшашини таъминлайдиган асосий омиллар: туйғулар самимияти ва ифода табиийлигидир.

Замонавий ўзбек адабиётида „Шеър“ атамаси маъносини эркинроқ тушуниш, олдинги шаклий қолипларни ўзгартирган ҳолда янги поэтик кашфиётлар қилишга интилиш тамойили кучли. Шунинг учун ҳам ўзбек назмида „оқ шеър“, „сочма шеър“, „насрий шеър“, „тасбиҳ“, „уччаноқ“ сингари шеър шакллари пайдо бўлмоқда. шаҳрининг қофия, тиниш белгилари ва грамматик қоидалар исканжасида қолишини истамаётган бир қатор шоирлар қофиясиз, грамматик қоидалар ва тиниш белгиларига риоя этилмай ёзилган шеърлар яратмоқдалар. Шеърнинг энг кичик кўриниши мумтоз адабиётда 1 байтдангина иборат бўлса (фард), ўзбек фолклорида 4 қаторни ташкил этади (тўртлик). Бир мисрадан иборат шеър яратишга ҳам уринишлар бўлган (рус шеъриятида „моностих“ – бир шеър деб номланган).

Ўзбек халқ оғзаки ижодида шеърлар асосан, куйлаш учун яратилганлиги учун „қўшиқ“ деб аталган. Оғзаки шеър қатъий шаклий-мундарижавий қолипларга тушмайди ва йўналишига кўра мавсум, маросим, севги қўшиқлари каби турларга ажратилади. Мумтоз шеърлар қофияланиш ва банддаги мисраларнинг миқдорига кўра махсус жанрларга бўлинган. Агар Ш. банди 2 мисрадан иборат бўлса – маснавий, 3 мисрадан иборат бўлса – мусаллас, ҳар бир банд 4 мисрадан ташкил топса – мураббаъ, 5 қаторли бандлардан ташкил этилса – мухаммас, бандлари 6 сатрдан ташкил топса – мусаддас, 7 мисрали бандлардан иборат бўлса – мусаббаъ, 8 мисрали бандлардан ташкил топса – мусамман, 9 қаторли бандлардан иборати – таснеъ (мустаснеъ), 10 қаторли бандлардан иборат поэтик асарлар муашшар (машруъ) дейилган.

Ҳозирги ўзбек шоирлари турлича бандлардан ташкил топадиган анъанавий бармоқ вазнининг турли поэтик комбинацияларидан ташқари, жаҳон шеърияти тажрибасидан ўзлаштирилган сонет, романс, хойку, танка, элегия, барокко, рондел ва бошқалар жанрларда шеърлар яратишмоқда ва уларда ўзбекларга хос миллий туйғуларни таъсирли ифодалашга эришмоқдалар.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Тўйчиев У., Ўзбек совет поэзиясида бармоқ вазни, Т., 1966;
  • Кожинов В., Как пишут стихи, М., 1970;
  • Теория стиха, Л., 1975;
  • Теория метаформ, М., 1980;
  • Лапасов Ж., Бадиий матн ва лисоний таҳдил, Т., 1995;
  • Фитрат, Адабиёт қоидалари, Т., 1996;
  • Бобоев Т., Шеър илми таълими, Т., 1996;
  • Ҳожиаҳмедов А., Шеърий санъат ва мумтоз қофия, Т., 1998;
  • Қуронов Д., Адабиёцҳуносликка кириш, Андижон, 2002.
  • Қозоқбой Йўлдошев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.