Jump to content

Мустақиллик майдони

Координаталари: 41°18′40″Н 69°15′45″Э / 41.31111°Н 69.26250°Э / 41.31111; 69.26250
From Vikipediya
Мустақиллик майдони
41°18′40″Н 69°15′45″Э / 41.31111°Н 69.26250°Э / 41.31111; 69.26250
{{{туман_тури}}} Юнусобод
Асос солинган 1930-йил
Аввалги номлари Қизил майдон, И. Ленин номидаги майдон
[[Филе:|290пх|Мустақиллик майдони харитада]]

Мустақиллик майдони – Тошкентнинг марказий майдони. Пойтахт аҳолисининг оммавий тантаналари ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган жой. Ўзбекистон, Навоий ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғида, Анҳор канали соҳилида жойлашган. Майдон периметрал тарзда қурилган. 1917-йилгача Собор майдони, 1917–66-йилларда Қизил майдон, 1966–91-йиллар Ленин номидаги майдон, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йилдан Мустақиллик майдони деб атала бошлаган[1]. Ансамбл меъморий услуб ва кўлами жиҳатидан яхлит турли маъмурий бинолардан иборат. Бир неча марта реконструксия қилинган. Ҳукумат уйининг дастлабки лойиҳаси (1931, меъморлар В. Архангелский, А. Петлина ва А. Сидоров) ўрта аср маҳобатли меъморий шакл йўналишида (серустунли, равокли, майда гумбазли) бўлган. Кейинчалик мумтоз ва миллий меъморий анъаналар ўзлаштирилган ҳолда ордер тизими йўналиши амалга оширилган (меъморлар А. Бобохонов, В. Волчак, С. Полупанов) ва замонавийлик руҳи берилиб қайта ишланган (1946, 1954–65). Ҳозирги кунда бу бинолар ўрнида янги бино барпо этилиши лойихалаштирилмоқда.

Тарихи

[edit | edit source]

1865-йилда Тошкент Россияга қўшиб олингандан сўнг шаҳарнинг рус маъмурияти Анҳор каналининг нариги томонидаги эски шаҳардан янги Европа шаҳрини қуришга киришди. Янги шаҳар қурилиши режа асосида амалга оширилган бўлиб, унда шаҳар кўча ва майдонларининг марказий-радиал тартиби кўзда тутилди.

Анҳорнинг чап қирғоғида, Тошкент қўрғонининг ва эски шаҳарнинг Қўймас дарвозаси рўпарасида Туркистон генерал-губернаторининг кенг боғли „Оқ уй“ биноси қад ростлаган эди.

„Оқ уй“ олдидаги майдон „Собор майдони“ номини олди, кейинчалик губернатор саройи олдидаги майдоннинг нариги томонида Спасо-Преображенский собори қад ростлади.

1930-йилларнинг бошларида ҳокимият қарори билан собор бузиб ташланди ва майдонга „Қизил майдон“ номи берилди.

1930-йилда Тошкентни умумий реконструксия қилиш режасига мувофиқ, генерал-губернаторлик уйи ўрнида меъмор С.Полупанов лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети биноси қурилди.

1934-йил 24-январда Ўзбекистон ССР Советлари Марказий И��роия Қўмитасининг Қизил майдонда, Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети биноси олдида В. И. Ленин ҳайкали ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилди[2]. Москвалик ҳайкалтарош Б. Д. Королев[3] лойиҳаси бўйича яратилган ёдгорликнинг очилиши 1936-йил 15-ноябрда Ўзбекистон Советларининг навбатдан ташқари ВИ қурултойи делегатлари иштирокида бўлиб ўтди[4]. 1936-йилда В. И. Ленин ҳайкал ўрнатилган ва 1975-йил ҳайкал қайта ишланган.

19521954-йилларда Тошкентнинг Қизил майдони реконструксия қилинди. Реконструксия жараёнида Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети биносига ўзбек миллий меъморчилиги биноларига хос элементлар билан ўзгартириш киритилди. Ҳайкалтарош Б. Д. Королев лойиҳаси томонидан ясалган ёдгорлик Урганч шаҳрига кўчирилди. Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети биноси олдида эса 1956-йил 30-апрелда ҳайкалтарош М. Г. Манизер томонидан В. И. Ленин ҳайкали ўрнатилди[5].

1956-йилда Тошкентдаги Қизил майдон В. И. Ленин майдони номи билан ўзгартирилди.

1965-йилда майдоннинг жанубий томонида, Ленинград кўчаси бўйлаб жойлашган уйлар ўрнида Ўзбекистон ССР Вазирлар Советининг „бетон-шиша“ услубидаги янги замонавий биноси қурила бошланди. 1967-йилда меъморлар (Б. Мезенцев лойиҳа раҳбари, А. Якушев, Б Зарицкий, Э. Розанов, Л. Адамов, В. Шестопалов ва Ю. Коростелев) бинони қуриб битказишди. Майдон янги меъморий ва бадиий дизайнга эга бўлди[6].

1966-йил Тошкент зилзиласидан кейин майдон тубдан қайта реконструксия қилинган (меъморлар С. Одилов, Л. Адамов ва бошқалар). Чўзиқ сув ҳавзасига эга бўлган баланд терраса ва унинг пастидаги шаршара майдонни баланд ва паст сатҳларга ажратади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ленин қайкали олиб ташланди, ўрнига 1992-йилда Мустақиллик ва эзгулик монументи ўрнатилди. Майдонда маъмурий бинолар (ЎзР Вазирлар маҳкамаси, Физкултура ва спорт давлат қўмитаси, санъацҳунослик институти, 20 қаватли вазирликлар жойлашган бино ва бошқалар) бор. 1999-йил 16-феврал воқеасидан кейин Мустақиллик майдонидаги вайрон бўлган маъмурий бинолар қайта қурилиб, атрофи ободонлаштирилди.

Мустақиллик майдонидаги кўндаланг йўлка Хотира майдонига олиб боради. Хотира майдонидаги ёдгорлик маҳаллий меъморлик анъаналари асосида айвон ва серҳашам қатор устунлар бор. Деворларига китоб саҳифалари шаклида 1941–45-йиллар урушида ҳалок бўлган ўзбек ўғлонларининг рўйхати берилган. Урушда ҳалок бўлганлар хотирасига „Мотамсаро она“ ҳайкали ўрнатилган ва унинг олдида мангу олов ёниб туради.

Мустақиллик майдони яқинида, „Мустақиллик майдони“ метро бекати жойлашган. Майдон турли дарахт ва гуллар билан кўкаламзорлаштирилган[7].

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-йил 5-сентябрдаги Фармони Қаралган сана=17.10.2024“ (http://press.natlib.uz/).
  2. Данноэ решениэ принималос во исполнениэ постановления ИИ съэзда Советов СССР, прошедшего в январе 1924 года в Москве, об увековечивания памятия В. И. Ленина.
  3. „КОРОЛЕВ, БОРИС ДАНИЛОВИЧ | Энсиклопедия Кругосвет“ (ру). www.кругосвет.ру. Қаралди: 2023-йил 15-ноябр.
  4. Основной идеэй, воплощэнной скулптором Б. Д. Королёвим в памятнике и определявшей соотвецтвующую композицию монумента, била идея показат Ленина-оратора. Особенностю композиции Б. Д. Королёва била твердая постановка фигури Ленина-оратора наряду с поривистостю движений, вираженной в устремленной вперед руке и соотвецтвующэй постановке корпуса Ленина.
  5. Фигура В. И. Ленина, стоящэго на постаменте из красного мрамора и черного лабрадора, била изображена стоящэй в полний рост с поднятой рукой. По замислу скулптора монумент передавал момент виступления В. И. Ленина с башни броневика в апрелскиэ дни 1917 года на Финляндском вокзале в Петрограде
  6. В 1967 году с южной сторони площади им. В. И. Ленина било построэно новоэ современноэ зданиэ Совета Министров Узбекской ССР, а в прежнем здании стали располагаця различниэ государственниэ служби. В северной части этого здания бивший актовий зал здания Совета Министров Узбекской ССР бил реконструирован и преобразован в консертний зал, получивший названиэ „Бахор“.
  7. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил