Jump to content

Мичелангело

From Vikipediya
Микеланжело ди Лодовико Буонарроти Симони

Даниэле да Волтерра чизган Микеланжелонинг портрети
Ҳақиқий исмиМичелангело ди Лодовиcо Буонарроти Симони
Таваллуди 6-март, 1475
Тоскана, Италия
Вафоти 18-феврал, 1564
Рим, Италия
Соҳаси ҳайкалтарошлик, рассомлик, архитектура, шеърият

Микеланжело Буонарроти (тўлиқ номи Микеланжело ди Лодовико Буонарроти Симони, италянча: Мичелангело ди Лодовиcо Буонарроти Симони; 6-март, 1475, Тоскана18-феврал, 1564, Рим) — италян ҳайкалтароши, рассоми, архитектор, меъмори ва шоир; Уйғониш даврининг буюк арбобларидан. Рассом М. Гирландаё (1488—96) ва ҳайкалтарош Бертолдо ди Жованни (1489— 90)дан таълим олган. Жотто, Донателло, Мазаччо кабиларнинг асарлари ва қад. ҳайкалтарошликни ўрганиши М. нинг ижодий камолотига муҳим таъсир кўрсатган. М.нинг дастлабки асарларидаёқ унинг ижодига хос асосий хусусиятлар — маҳобатлилик, образлар шаклининг қудрати ва драматизми, инсон гўзаллигига эҳтиром кўзга ташланади: "Зинапоя олдида турган Мадонна" ва "Кентаврлар" релефлари (иккаласи ҳам мармар, тахминан 1490—92). "Вакх" ҳайкали (1496—97, Рим), "Исога мотам" ҳайкаллар гуруҳи (1498— 1501, Римдаги Авлиё Пётр ибодатхонаси)да анъанавий готика тасвирига янги инсонпарварлик мазмунини син-гдирган. 1501-йилда Флоренсияга қайтган М. республика фуқароларининг жасоратини ифодаловчи "Давид" ҳайкали (1501—04), "Мадонна" (1503), "Муқаддас оила" ("Мадонна Дони", 1503—05) картиналарини яратди. М. 1505-йилдан Рим Папасининг илтимосига кўра, қабр ёдгорлиги яратиш устида ишлади, шулар жумласидан: буюк жўшқинлик ва иродага эга бўлган титан "Моисей" (1515—16, Римдаги черковда) ёдгорликнинг марказий бўлагига айланган; "Исёнкор қул" ва "Ўлаётган қул" (1513—16, Лувр) асарларида кучқудратга тўлиқ кишанларни узаётган ва занжирдаги ўлимига рози бўлган икки навқирон қарама-қарши қўйилади. М. яратган асарларидаги образлар ёрқинлиги билан қимматлидир.

1520-йилдан М.нинг қарашлари фожиали тус ола бошлади. 1534-йилда Римга бутунлай кўчиб ўтади. Ижодидаги бу оҳанглар Флоренсиядаги Сан-Лоренсе черковида Лоренсо ва Жулиано Медичи қабрларига ишлаган ёдгорликларида ўз ифодасини топди (1520—34). Вафот этган герсоглар қиёфасида портрет хусусиятлари йўқ, улар фаол ва самарали ҳаётни тараннум этувчи образлардир, уларнинг оёқ томонларида тез оқиб ўтаётган вақт (кун)ни ифодаловчи 4 та ҳайкал 2 жуфт ҳолатида ўрнатилган.

Римдаги Сикст капелласида "Даҳшатли суд" фрескасини яратди. Умрининг охиригача ўзининг қабрига ўрнатиладиган ёдгорлик — "Исога мотам" ҳайкаллар гуруҳи устида ишлади (1555—64), унинг лойиҳасини шогирдлари ниҳоясига етказган.

М. умри нинг охирги йилларида шеърият ва меъморлик билан шуғулланди. 1546-йилдан Римдаги Авлиё Пётр Со-бори, Капитолий майдони ансамбли меъморлиги устида ишлади, ўлимидан сўнг унинг лойиҳаси асосида қуриб битказилган. "Шеърлар" китоби вафотидан сўнг дастлаб 1623-йилда нашр қилинган. М. ғоялари инсонпарварлик, халқчиллик, реализмнинг кейинги ривожига хизмат қилди. М. ижоди манеризм тараққиётини таъминловчи омил бўлди, улардан фарқли ўлароқ, М. асарларида инсонга муҳаббат ва унинг улуғворлиги ҳамда гўзаллигига ишончни сақлаб қола олди ва ифода эта олди.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил