Макка
Макка арабча: مكة | |
---|---|
шаҳар | |
21°25′21″Н 39°49′34″Э / 21.42250°Н 39.82611°Э | |
Мамлакат | Саудия Арабистони |
Ҳукумат | |
• Губернатор | Холид ал-Файсал Ал Сауд |
Асос солинган | эр.ав. 2000 |
Майдон | 400 км2 (150 кв ми) |
Денгиз сатҳидан | 277 м |
Аҳолиси (2020) |
2 042 00 |
Зичлиги | 5100 киши/км2 |
Конфессиявий таркиб | мусулмонлар |
Этнохороним | маккалик, маккий |
Вақт минтақаси | УТC+3 |
Телефон коди | +966-12 |
|
Макка (арабча: مكّة المكرمة Маккаҳ Ал-Мукаррамаҳ) — мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланадиган шаҳар. Саудия Арабистонининг ғарбида, Қизил денгиздан 70 км узоқликда жойлашган. Ҳижоз вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2023-йилги ма'лумотга ко'ра тахминан 2,150,000 кишидан иборат[1]. Аҳоли сони бўйича Ар-Риёд ва Жиддадан кейин учинчи ўринда туради. Бу шаҳарни араблар Умм ул-Қурро, Умм ул-Мадоин, яъни шаҳарлар онаси деб юритадилар. Қуръонда „Бакка“ номи билан келган. Маккада мусулмонлар ҳаж қиладиган — мусулмончиликнинг бешинчи аҳкоми бажариладиган Каъба жойлашган. Мусулмон ривоятларига кўра, Маккада Одамато ва Момоҳаво ҳамда Шис, Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар яшаганлар.
Этимология
[edit | edit source]Жуғрофия
[edit | edit source]Демография
[edit | edit source]Иқлим
[edit | edit source]Тарихи
[edit | edit source]Қадимий тарих
[edit | edit source]Макка қадимий шаҳар, асос солинган йили номаълум. Дастлаб Замзам булоғи атрофида аҳоли турар жойлари пайдо бўлган. Милоддан аввалги 2—1минг йилликларда Макка араб қабилалари учун муқаддас жой ҳисобланган. Макка илк бор юнон тарихчиси Птолемей асарларида Макораба номи билан тилга олинган ва бу ерда милодий ИИ асрда ибодатхона мавжудлига айтиб ўтилган. Ислом пайдо бўлишидан аввал Макка мажусий араб қабилаларининг диний ҳамда Шарқ билан Ўрта денгиз бўйи давлатлари ўртасидаги савдода муҳим ўрин тутган. Ислом вужудга келишидан кўп асрлар илгари Маккадаги Каʻба ибодатхонаси араб қабилаларининг зиёрат маркази бўлиб, унда қабила худоларининг санамлари сақланган.
Муҳаммад (с.а.в.) томонларидан фатх қилиниши
[edit | edit source]Милодий В аср ўрталарида Макка қурайш қабиласи қўлига ўтади. Шу даврда қурайш қабиласининг бошлиғи Зайд бин Килоб (Қусай лақаби билан машҳур) Каъба атрофидаги ерларни ўз қабиладошларига бўлиб берди. Қусай ва унинг авлодлари ўтказган ислоҳотлар натижасида Макка тез суръатлар билан ўсди, бозорлар кўпайиб, зиёратчилар учун янги қудуклар қазилди. ВИ аср охири — ВИИ аср бошида шаҳар Арабистон яриморолининг фақат савдо ва диний эмас, балки сиёсий марказига ҳам айланди. Шундай вазиятда Маккада яккахудолик (тавҳид)га асосланган ислом динининг тарғиботи бошланди. Маккада 571-йилда Муҳаммад пайғамбар туғилган, ВИИ асрдан мусулмонларнинг муқаддас шаҳри ва зиёратгоҳига айланган.
610-йилда Муҳаммад Макка яқинидаги Ҳиро тоғида ўзига биринчи бор ваҳий, яъни Қуръон ояти-карималари нозил бўлганини эълон қилди. 622-й��лда мусулмон жамоаси Макка билан рақобатлашиб келган Ясриб (Мадина) шаҳрига кўчиб ўтди (қаранг Ҳижра). 630-йилда шаҳар мусулмонлар қўл остига ўтди ва Маккага ҳаж қилиш исломнинг 5 арконидан бирига айланди.
Туркум мақолаларнинг бир қисми |
Ислом |
---|
Ривоятга кўра, қадимги Журҳум, Хузўа қабилалари, ИВ аср охиридан эса, Қурайш қабиласи кўчиб келиб яшай бошлаган. ВИ-ВИИ аср ўрталарида Каʻбадан 800—900 метр шимоли-шарққа ва тахмин��н 500 м жануби-ғарбга чўзилган водий бўйлаб аҳоли истиқомат қиларди. Марказда, Каъбадан жануброқда бозор бўлган. Турар-жойлар деворлар билан ўралган катта ҳовлилардан иборат бўлиб, ҳовли ичида қавми қариндош оилаларнинг иморатлари жойлашган. Ўша вақтда Маккада 6-7 минг аҳоли яшаган. Маккада
суғориш учун сув йўқлиги, муқаддас ҳудудда деҳқончилик ва ов билан шуғулланиш ман қилингани устига атрофдага қабилалар учун муқаддас ҳисоблангани туфайли қурайшларнинг савдо билан машғул бўлишига тўғри келган.
Ўрта асрлар
[edit | edit source]Умавийлар даврида (661—750) шаҳар қиёфаси кескин ўзгарди: кўп қаватли қаср, саройлар пайдо бўлди. Бағдод халифалиги (750—1258) инқирозга учрагандан сўнг Макка Фотимийлар, Айюбийлар ва мамлуклар қўл остига, кейинчалик Усмонли турк салтанати тобелигига (1517) ўтди. 1916-йилдан Макка — Ҳижоз қироллиги пойтахти. 1924-йил Ибн Саъуд қўшинлари Маккани ишғол этади ва Макка шаҳрида у Ҳижоз ва Нажд давлати қироли деб э'лон қилинади. 1932-йилда бу давлат Саудия Арабистони номини олди.
Зиёрат
[edit | edit source]Маккадаги Ал-Масжид ал-ҳаром (Байтуллоҳ) — Каъба мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ. Байтуллоҳга ҳар йили миллионлаб мусулмонлар умра ва ҳаж зиёратлари учун ташриф буюришади.
Макка аҳолиси, асосан, ҳажга келганларга хизмат кўрсатиш, ибодат қилувчилар учун диний буюмлар (махсус кийимлар, яъни иҳром, тасбеҳ, атирлар, Замзам суви учун идишлар) тайёрлаш билан шуғулланади. Гилам тўқиш корхоналари, устахоналар мавжуд. Умм ал-Қуро университети бор (1981).
Транспорт
[edit | edit source]Макка савдо ва автомобил йўллари тугуни. Автомобил йўллари шаҳарни Ар-Риёд, Мадина ва Жидда шаҳарлари билан боғлайди.
1979-йилги можоро
[edit | edit source]Мусулмон бўлмаганларни Маккага кирмаслиги
[edit | edit source]Адабиётлар
[edit | edit source]- Ҳасанов А.А., Макка ва Мадина тарихи, Т., 1992; Иноғомов СР., Саудия Арабистони подшоҳлиги, Т., 1998; Аббуд Гассан Ахмад, Современное королевство Саудовская Аравия, Т., 2002.
Аҳмаджон Ҳасанов.[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ https://www.macrotrends.net/cities/22426/mecca/population
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |