Jump to content

Лондон қироллик жамияти

From Vikipediya

Лондон қироллик жамияти, Табиат ҳақидаги билимлар тараққиёти бўйича Лондон қироллик жамияти — Буюк Британиянинг етакчи илмий жамияти, Европадаги кад. илмий марказлардан бири. 1660 йил ташкил этилган ва 1662 йил Қироллик ҳартияси билан тасдикланган. Буюк Британияда илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди ҳамда илмий сиёсатнинг асосий масалаларини ҳал этишда маслаҳат органи, халқаро ноҳукумат илмий ассоциацияларда миллий ФА сифатида иш кўради. Лондон қироллик жамиятиж., асосан, табиий фанлар сохасида тадқиқот олиб боради. Лондон қироллик жамиятиж. таъсисчилардан бири инглиз физиги ва кимёгари Р. Бойл. Р.Гук, К.Рен, И.Нютон Лондон қироллик жамиятиж.нинг дастлабки раҳбарларидан бўлишган. 1 мингдан ортиқ аъзоси бор. Жаҳондаги энг қад. илмий жур.лардан бири бўлган "Фалсафий ахборот"ни нашр этади (1665 йилдан).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил