Jump to content

Ксеркс И

From Vikipediya

Ксеркс И (қад. форсча Хшаяршан) (?— милоддан аввалги465) — ахоманийлар сулоласига мансуб қад. Эрон шоҳи (486—465). Доро И ва Кир //нинг қизи Атоссанинг ўғли. Ахоманийларга тобе мисрликлар қўзғолони (486—484)ни бостирган. 482 йил бобилликлар қўзғолон кўтаргач, Бобилни вайрон қилган, Бобил шоҳи деган унвондан воз кечиш билан расман ва амалда Бобил давлатини йўқ қилиб, уни оддий бир сатрапията айлантирган. 480 йил Юнонистонга юриш қилган. Аммо 479 йил форслар флоти ҳам, қуруқликдаги қўшини ҳам тор-мор келтирилган. Бу мағлубиятлар Ахоманийлар давлати таназзули жараёнини кучайтирган. К. мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида диний ислоҳот ўтказган — маҳаллий уруғ-қабила маъбудларига сиғинишни тақиқлаб, Ахурамаздага топинишни жорий этган. У сарой аҳли уюштирган фитнада ўлдирилган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил