Каспий денгизи
Каспий денгизи | |
---|---|
| |
Координаталари | 41°40′Н 50°40′Э |
Энг катта узунлиги | 1 030 км |
Энг катта кенглиги | 435 км |
Юзаси | 371 000 км2 |
Ўртача чуқурлиги | 187 м |
Энг катта чуқурлиги | 1 025 м |
Сув ҳажми | 69 400 км3 |
Сув айланиши вақти | 250 йил |
Қирғоқ узунлиги1 | 7000 км |
Аҳоли пунктлари | Боку (Озарбайжон), Рашт (Эрон), Ақтов (Қозоғистон), Махачқала (Россия), Тüркменбаşй (Туркманистон) |
1 Қирғоқ узунлигини аниқ ўлчаб бўлмайди. |
Каспий денгизи (лотинча: Cаспиум маре, озарбайжонча: Хəзəр дəнизи, туркманча: Ҳазар деňизи, қозоқча: Каспий теңізі, форсча:دریای خزر Дарйā-и Хазар, دریای مازندران Дарйā-и Мāзандарāн, русча: Каспийское море) Эски Ўзбек тилида ҳам Хазар Денгизи деб аталган. — Европа билан Осиё оралиғида жойлашган ер шаридаги энг катта кўл. Катталигига қараб, уни денгиз деб атайди. Номи ХВИ асрнинг охирларида шу денгиз ёқасига жойлашган Каспий қабилаларига боғлиқ шаклланган. Гуржистонда ҳозирги кунда Каспий шаҳри бор. Шу билан бирга Гиркан (И аср), Хазар (ІІ-Х аср), Хвалин (Х—ХІІІ аср) ва бошқа тарихий номлари бор. Улар сўнги 3000 йилдаги ҳаёт кечирганларнинг берган номлари. Каспий денгизи неоген даврининг охирида эр қиррасининг кўтарилишидан Қора денгиздан бўлинди. Бу вақтда Каспий денгизининг пойдо бўлган вақти деб ҳисоблашга бўлади. Каспий денгизининг умумий ҳудуди 376 минг км2. Унинг сатҳи денгиз сатҳидан 28 м паст. Денгиз узунлиги шимолдан жанубгача 1200 км. Денгизнинг энли эри — 435 км, энсиз эри — 193 км. Каспий денгизини ёқасининг узунлиги — 7000 км. Унинг суви 5-та давлат қирғоғини ювиб турибди. Денгиз ёқасининг улуши Қозог'истонга 29 % (2340 км), Россияга — 16 %, Озарбайжонга — 20 %, Туркманистонга — 21 %, Эронга — 14 % тегишли. Каспий денгизига 130-га яқин дарёлар ва каналлар сув қуяди. Каспий денгизи шимолдан жанубга 1200 км га чўзилган, ўртача кенглиги 320 км. Қирғоғининг узунлиги 7 минг км га яқин. Майдони 376 минг км2 (1929-йилгача, денгиз суви пасайгунга қадар 422 минг км2 эди).
Тарих
[edit | edit source]Каспий денгизи (қадимда Кавказнинг шарқида яшаган каспий қабиласи номидан;
- қадимий ва ўрта асрларда денгиз соҳилида мавжуд бўлган вилоятлар, элатлар, давлатлар номи биланн Гўргон, Хуросон, Хоразм, Оқ денгиз, Хвали, Хазар денгизи номи билан аталган;
- Озарбайжонликлар, Туркияликлар ва Туркманлар ҳозир ҳам Хазар денгизи сўзига тенг атамаларни қўлланишяпти ) Шу исим Туркийларнинг улуг' Хазар Хоқонлиги асосида берилган. — Ер шаридаги энг катта берк сув ҳавзаси, кўпинча дунёдаги энг катта кўл деб ҳам ҳисоблайдилар.
Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Озарбайжон ҳудудларида жойлашган.
Қуйидаги хусусиятларига кўра денгиз деб аталади: катталиги жиҳатидан Қора, Оқ ва Болтик, денгизларидан кам фарқ қилади, суви ҳам денгиз суви сингари шўр, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бир қисми денгизларда яшайдиган ҳайвон ва ўсимликлар жумласидан. Бундан ташқари, Каспий денгизи бир вақтлар ҳозирги Кума-Манич ботиғи ўрнидан ўтган бўғоз орқали Азов ва Қора денгизлар биланн туташиб турган. Денгиз ҳақида дастлабки маълумот Геродотнинг „Тарих“ асарида учрайди. Каспий денгизи сатҳи Дунё океани сатҳидан қарийб 28 м паст (1986).
Денгиз қирғоғи анча текис, эгрибугри жойлар кам. Йирик қўлтиқлари: Қорабўғозгўл, Красноводск, Қозоқ, Манғишлоқ ва б. К.д.да умумий майдони қарийб 350 км2 бўлган 50 га яқин орол бор (энг йириклари Тюлений, Чечен, Артём, Жилой, Булла, Огурчинский ва Кулали). Релеф тузилиши жиҳатидан К.д. 3 қисмга — шим., ўрта ва жанубий қисмларга бўлинади. Шимолий қисми жанубида Чечен ороли — Манғишлоқ ярим орол чизиғи билан чегараланган бўлиб, чуқ. 10 м га қадар, энг саёз (4–6 м) қисмидир. Ўрта қисми анча чуқур, ўртача чуқ. 200 м, энг чуқур жойи эса 790 м. Бу қисми жанубий қисмидан Туркманбоши ш. томон денгизни кесиб ўтган сув ости тоғ тизмаси орқали ажралиб туради. Жанубий кисми энг чуқур (ўртача чуқ. 325 м). К.д.нинг энг чуқур жойи (1025 м) ҳам шу қисмда. Майдони жихатидан учала қисми деярли бир-бирига тенг, лекин сув ҳажми жиҳатидан улар ҳар хил: шимолий қисмига умумий сув хажмининг 1/100 қисмидан камроқ, ўрта қисмига 1/3, жанубий қисмига эса 2/3 га яқин бўлаги тўғри келади.
Каспий денгизига Волга, Урал, Кура, Терек, Эмба, Самур, Сулак, Эрондан оқиб келадиган Сафедруд каби йирик дарёлар ва кўпгина кичик дарё ва сойлар қуйилади. Шим., шим-ғарбий ва шарқий соҳилларнинг ёзи жуда иссиқ ва қуруқ, қиши эса совуқ. Жануби-ғарбий ва жанубий соҳилларида иқлим юмшоқ ва нам. К.д.нинг ҳар 1 л сувида ўртача 12,7 г туз бор. Сув температураси ёзда ҳамма жойида бир хил (24—26°), қишда эса шимолий қисмида 0° ва ундан пастроқ, ўрта ва жанубий қисмларида 2° дан 13° гача. Шимолий қисми қишда 2—3 ой музлаб ётади (музнинг қалинлиги 2 м га етади), ўрта ва жанубий қисми эса музламайди. К.д.да, асосан, Волга дарёси қуяётган сув массаси билан доимо эсадиган шамол таъсири натижасида келиб чиқадиган ва денгизнинг қирғоғи ёқалаб соат стрелкаси йўналишига тескари ҳаракат қиладиган доимий айланма оқим мавжуд. Кўпинча, кучли тўлқинлар (10–11 м) бўлади. К.д.нинг сув сатҳи йиллар ва асрлар давомида ўзгариб туради. Ўтмиш маълумотларининг кўрсатишича, бундан 4—6 минг йил илгари, мил. бошларида ва 18-аср ўрталари — 19-аср бошларида денгиз сатҳи жуда баланд, 7—11-асрлар ва 13-аср бошларида эса, аксинча, жуда паст бўлган. Сув сатҳининг сўнгги кескин пасайиши 1929—56-йиллар орасида кузатилган. Шу давр ичида сув сатҳи 2,5 м дан ортиқроққа пасайди, натижада саёз шимолий қисмида денгиз 20–30 км чекинди, кўпчилик қўлтиқлар қуриб қолди, денгизнинг майдони эса (Қорабўғозкўлни ҳисобга олмаганда) 422 минг км2 дан (1930) 371 минг км2 га (1969) камайди. Сув сатҳининг бу кадар пасайиб кетишига асосий сабаб К.д.га қуйиладиган сувларнинг карийб 80 %ни берувчи Волга сувининг кейинги 40 йил давомида камайиб кетганлигидир. Чунки, бу давр ичида Волга ҳавзасида иқлим қуруқ келди, ёғин кам ёғди, буғланиш эса, аксинча, ортиқ бўлди. Бундан ташқари, Волга дарёсида бир қанча сув омборлари барпо этилди, сугориш ва саноат эҳтиёжлари учун олинадиган сув ҳажми анча ортди. Олинган маълумотларга кўра, 1966—76 йилларда К.д.га ўрта ҳисобда ҳар йили 180 мм (ёки 66,8 км3) ёғин тушди, 720 мм (266,4 км3) дарё суви ва 14 мм (5 км3) ер ости суви қуйилади: айни вақтда денгиздан йилига 966 мм (357,3 км3) сув буғланади, 11 мм (4 км3) сув суғоришга сарфланади. Сув балансининг кирим қисми (338,2 км3)га нисбатан чиқим қисми (362,3 км3)нинг ортиқ бўлиши денгиз сув сатҳининг ўртача ҳар йили қарийб 7 см га камая боришига сабаб бўлган.
К.д.нинг сув сатҳи йил давомида ҳам ўзгариб туради: март ойидан кўтарила бошлайди, июл ойида энг баланд бўлади, августдан то февралга қадар эса пасая боради. 1978-йилдан К.д. сув сатҳининг кўтарилиши кузатилмоқда (1986-йилда денгиз ҳавзаси майд. 376 минг км2ни ташкил этди).
К.д.да 500 турдан ортиқ сув ўсимликлари, 854 тур балиқ ва сув ҳайвонлари бор. Балиқ, шимолий қисмида тюлен овланади. К.д. остида жуда катта нефт ва газ заҳиралари борлиги аниқланган Денгиз остидан нефт қазиб олинадиган биринчи кон 1925-йилда ишлай бошлаган. Ҳозир К.д.да кўплаб йирик нефт конлари ишлаб турибди.
К.д.нинг Корабўғозгўл қўлтиғидан натрий сулфат, мирабилит ва эпсомит олинади. Шарқий соҳилларида чучук сувга бўлган эҳтиёж жуда катта. Шу сабабдан, Туркманбоши ва Оқтов ш.ларида денгиз сувини чучуклаштирадиган йирик қурилмалар барпо қилинган.
К.д.нинг транспорт аҳамияти ҳам катта. Унда нефт, ёғоч, дон, пахта, гуруч, минерал ўғитлар ташилади. Йўловчилар ташувчи кемалар қатнайди. Энг йирик портлари: Астрахон, Махачқала (РФ), Туркманбоши (Туркманистон), Энзели (Эрон). Боку билан Туркманбоши ш.лари оралиғида денгиз темир йўл паромлари катнаб турибди.
Шўро давлати инқирозга учрагач, ҳудуди К.д.га туташ давлатлар денгизнинг ўзига тегишли деб ҳисоблаган қисмида унинг бойликларини (балиқ ва б. ҳайвонларни овлаш, нефт, туз ва ҳоказо) ўзича тасарруф қилиб келмоқда. Ҳозиргача К.д. бойликларини ўзлаштириш, ўзига тегишли акваториялар чегараларини белгилаб олиш ҳақида денгизга ёндош давлатлар ўртасида ягона келишув имзоланмади[1].
Шаклланиши
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |