Jump to content

Капитализм

From Vikipediya
«Капиталистик жамиятнинг синфларга бо'линиши» карикатура, баланддан — пастга:
Дворянлар(я'ни Қирол ҳисобида) — «Биз сизларни бошқарамиз»
Руҳонийлар — «Биз сизларни аҳмоқ қиламиз»
Армия — «Биз сизларни отамиз»
Буржуазия — «Биз сизлар учун борамиз»
Ишчилар ва Деҳқонлар — «Биз ҳамма учун ишлаймиз», «Биз ҳаммани боқамиз»

Капитализм — хусусий мулк, бозор иқтисодиёти ва демократик интилишларга асосланган жамият тури. Ижтимоий тафаккурнинг турли оқимларида К. — эркин тадбиркорлик тизими, индустриал жамият тараққиётининг босқичи, К. нинг ҳозирги даври эса — "аралаш иқтисодиёт", "постиндустриал жамият", "ахборот жамияти" ва б. сифатида таърифланади. Марксизмда К. — и.ч. воситаларига хусусий мулкчиликка ва ёлланма меҳнатнинг капитал томонидан эксплуатация қилинишига асосланган ижтимоий-иқтисодий формация, деб талқин этилади.

Келиб чиқиши

[edit | edit source]

Капитализм

14—15-асрларда Италия (савдо) ва Голландия (мануфактура) шаҳарларида юзага келиб, 16-асрдан бошлаб Европада дастлабки сармоя (капитал) жамғариш деб аталмиш жараён натижасида қарор топди. Саноат соҳасидаги кескин ўзгаришлар самараси ўлароқ йирик, машиналашган и.ч. ташкил топган эди. К. шароитида бозор рақобати механизми (қаранг Рақобат) тадбиркорни фойда олиш учун сармояни доимо кўпайтириб бориш ва и.ч.ни такомиллаштиришга ундайди. Бу эса ишлаб чиқарувчи кучлар, фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланишига имкон беради. 19-аср охири ва 20-аср бошида Ғарбдаги ривожланган мамлакатларда йирик саноат ва банк корпорациялари ташкил топади, молия капитали муҳим аҳамият касб эта бошлайди, бозор рақобатига иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш механизми ҳам қўшилади. Барқарор ижтимоий тизим таркиб топади, унда йирик мулкдорлар ва ёлланма меҳнат билан машғул ходимлар қаторида ўрта мулкдорлар синфи ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

К.нинг ҳозирги шаклларига қисқа муддатли (даврийликка ва инфлясияга қарши) ва узоқ муддатли (макроиқтисодиёт) давлат бошқариб туриши киради. Бу бевосита (қонунлар ва маъмурий ҳужжатлар орқали) ва билвосита (солиқлар, давлат бюджети ҳаражатлари, амортизация сиёсати орқали) бошқариш шаклларида амалга оширилади. Бундан ташқари, индикатив, тавсия бериш тусидаги тармоқ ва минтақавий дастурлар (режалар) ҳам К.нинг ҳозирги шаклига киради. Кўпгина мамлакатларда аста-секин қарор топган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ҳамда парламент демократияси 20-асрнинг 2-ярмида аҳоли турмуш даражаси ва маданиятининг юксалишини, ижтимоий зиддиятларнинг юмшашини ҳамда уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилишини таъминлади. Хўжалик ҳаёти байналмилаллашув даражасининг ўсиши, транснационал (давлатлараро) корпорацияларнинг кучайиши билан минтақавий ва жаҳон иқтисодий интеграцияси, иқтисодиётни давлатлараро бошқариб туриш ривожланмоқда. Бу ҳол Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи каби махсус ташки-лотлар пайдо бўлишида ўз ифодасини топди.[1]

Капитализм - ишлаб чиқариш воситалари хусусийлаштирилган ва даромад учун ишлайдиган ҳамда нарх-навони бозор иқтисодиёти белгилайдиган иқтисодий тизимдир. Дунёда ҳозир тўлиқ капиталистик иқтисодиётли тизим йўқ, барча мавжуд тизимлар аралашдир; лекин кўп тизимларда бозор иқтисодиёти асосий рол ўйнаганлиги учун, капитализм атамасини уларга нисбатан қўллашади.

Капитализм тарихи

[edit | edit source]

Капиталистик давлатлар – тарих майдонида буржуазия инқилоблари натижасида феодал тузуми о’рнида пайдо бо’лди. Буржуа инқилобларининг об’эктив ва суб’эктив шарт-шароитлари феодал жамият негизи асосида яратилди. Капитализм ХВИ асрда феодал тузумнинг эмирилиши натижасида вужудга келди. Капиталистик тузум табиати ва унинг ривожланиши капитал билан бог’лиқдир. Капиталистик тузумнинг иқтисодий асоси ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат қуролларига хусусий мулк сифатида эга бо’лиш ва шу асосида хусусий тадбиркорлик тизимини шакллантириш ҳисобланади. Капиталистик давлатларда хусусий мулк муқаддас ва дахлсиз деб э’лон қилинади. Капиталистик давлатларда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва уни қо’риқлаш учун барча конституциявий ва жорий қонунлар хизмат қилади. Биз буни ҳозирги г’арб мамлакатларида мавжуд барча қонунларда ко’ришимиз мумкин. Масалан, ГФР нинг 1капиталистик давлатлар4капиталистик давлатлар йил 23 майида қабул қилинган Конституциясида хусусий мулк ва мерос ҳуқуқи кафолатланади деб ёзиб қо’йилган. Капитал мулкнинг иқтисодий асосини ташкил этувчи «моддий» белгиларга г’арб олимлари қуйидагиларни киритадилар: рақобатнинг мавжудлиги; техник ва технологик тараққиётга ко’маклашув; молиявий соҳадаги ихтисосликларнинг ривожланиши; қудратли миллий ва трансмиллий корпорацияларнинг о’сиб чиқиши; вақти-вақти билан депрессиялар (иқтисодий таназзул) пайдо бо’лиши; хусусий сектор устидан ҳукуматнинг фақат қисман назорати; кучли ишчилар ташкилотларининг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши ва ҳоказо.

Капитализмда хусусий мулк иқтисодий эркинликнинг асоси бо’либ, у о’з навбатида, инсоннинг сиёсий, ижтимоий ва шахсий ҳукуқ ва эркинликларининг пойдевори бо’либ хизмат қилади. У ёки бу шахс, гуруҳлар қо’лида қанчалик ко’п мулк то’планса, уларнинг конституция ва қонунларда белгилаб қо’йилган ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун катта имкониятлари мавжуд бо’лади ва аксинча.Капиталистик давлатларжамият сиёсий тизимининг муҳим институтларидан бири бо’либ, унинг оммавий ҳокимиятга эгалик қилиши учун жуда яхши қуролланган армияси, полицияси, қамоқхона, разведка, контразведка каби ташкилотлари мавжуд бо’лади. Уларсиз капиталистик давлатнинг ҳукмрон доиралари ҳеч қандай вазифани уддалай олмайдилар. капиталистик давлатлар ана шу куч орқали жамиятдаги ижтимоий муносабатларга иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва ҳуқуқий та’сир о’тказиб, буржуа жамиятининг сиёсий тизимида этакчи о’ринни эгаллайди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан ишлаб чиқариш, моддий ва ма’навий фаровонлик та’минланишида капиталистик давлат кучли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий куч сифатида майдонга чиқади. капиталистик давлатларнинг о’зига хос хусусиятларидан бири, ҳукмрон синф ва уларнинг ташкилотларида турли хил қарашлар ва манфаатларни илгари сураётган турли-туман фракцияларни бирлаштира олади.

Капиталистик давлатлар характерига ко’ра турли-туман, аммо ижтимоий моҳияти ва мазмунига ко’ра қуйидаги вазифаларни бажаришни ко’зда тутади: а) ҳукмрон синф бо’лган буржуазиянинг турли қатламларида мавжуд бо’лган ички қарама-қаршиликларни бартараф этиш; б) буржуазия синфининг турли қатламларини ма’лум бир манфаатларини бир оқимга бирлаштириш; в) буржуазия ва бутун жамиятнинг умумий стратегик мақсад ва манфаатларини белгилаб олиш; г) давлатнинг қо’ли остида бо’лган барча воситалардан фойдаланган ҳолда капиталистик иқтисодиётни узлуксиз ривожланишини та’минлаган ҳолда жамиятни сиёсий тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш ҳамда шу орқали расмий мафкурани сингдириш. Давлат ушбу вазифаларни ҳал этиш орқали турли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва мафкуравий функцияларни бажаради. Капиталистик давлатларпайдо бо’лиши ва ривожланишининг муайян тарихий шарт-шароитларидан келиб чиқиб, турли хил бошқарув, давлат тузилиши ва сиёсий режим шаклларига эга бо’лади (қаранг: Давлат шакли).

Капиталистик давлатларучун икки асосий бошқарув шакли мавжуд. Улар конституциявий монархия ва буржуа республика шакллари. Конституциявий монархия о’з навбатида икки турга парламентар ва дуалистик монархия шаклларига бо’линади. Буржуа республикалари ҳам парламентар ва президентлик бошқаруви шаклларига бо’линади. Давлат тузилиш шаклларига ко’ра капиталистик давлатларунитар, федератив ва конфедератив шаклларига бо’линади.


Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил