Jump to content

Jang klubi (film)

From Vikipediya
Фигҳт Cлуб
Режиссёр(лар) Давид Финчер
Продюсер(лар)
  • Арт Линсон
  • Cеáн Чаффин
  • Росс Грайсон Белл
Ссенарийнавис(лар) Чуcк Палаҳниук
Ролларда
Бастакор(лар) Дуст Бротҳерс
Кинематография Жефф Cроненwетҳ
Муҳаррир(лар) Жамес Ҳайгоод
Студия(лар)
  • Фох 2000 Пиcтурес
  • Регенcй Энтерприсес
  • Линсон Филмс
Дистрибютор 20тҳ Cентурй Фох
Чиқарилган санаси
  • 10-сентябр, 1999-йил(1999-09-10) (Венеция)
  • 15-октябр, 1999-йил(1999-10-15) (АҚШ)
Давомийлиги 139 дақиқа[1]
Мамлакат АҚСҲ байроғи АҚШ[2]
Тил инглизча
Бюджети $63-65 миллион[1][3]
Даромади $101,2 миллион[1]

Фигҳт Cлуб (таржимаси „Жанг клуби“) Чуcк Палаҳниук шу номдаги романи асосида суратга олинган АҚШ филмидир. 1999-йилда Давид Финчер томонидан суратга олинади. Филмда бош ролларни Брад Питт, Эдwард Нортон ва Ҳелена Бонҳам Cартер ижро этган.

Жанг клуби филми АҚШда $37 030 102, дунё бўйлаб эса $63 823 651, жами $100 853 753 миқдорида фойда кўради[4]. Ушбу филм 2000-йилда Осcарнинг „Энг яхши овоз эффекти номинацияси“га номзод сифатида кўрсатилади. 2001-йилнинг ноябрида ушбу номинация бўйича Брит мукофотига сазовар бўлади[5]. Филм қўлга киритган муваффақиятлардан сўнг мухлислари томонидан махсус компютер ўйини ҳам ишлаб чиқилди. Аммо бу фойда кўришга мўлжалланган фаолият сифатида филм ижодкорлари томонидан қораланади.

Сюжети

[edit | edit source]

Чуcк Палаҳниукнинг асари асосидаги бу филмда ўзгача фикр соҳиби бўлган, шу билан бирга автомабил фермасида ишлаб келаётган бир эркакнинг ҳаёти асосий мавзу қилиб кўрсатилади. Ҳамма каби одатий ҳаёт кечириб келаётган Жаcк хроник уйқусизликдан азият чека бошлайди. Оиласи ва яқин дўстлари бўлмаган Жаcк докторнинг тавсияси билан саратон касаллигига чалинган беморларнинг доимий гуруҳига қўшилади. Бу йиғилишларга қатнаб юрганда, Марла исмли бир қиз билан танишиб қолади. Марла Жаcк каби касал бўлмаса ҳам бу каби доимий йиғилишларда иштирок этиб келарди. Жаcк ва Марланинг муносабатлари фақат истеъмолчига айланиб қолган жамиятнинг иллатларини очиб беради. Филмда Жаcк ва у каби яшаб келаётган миллионлаб авлод вакилларининг аллақачон „ўлимга“ юз тутгани очиб берилади. Доимий иш саёҳатдан қайтиб келган Жаcк уйининг ёниб кул бўлганига гувоҳ бўлади. Бундай шароитда кимсасиз Жаcк саёҳат вақтида танишган Тйлерга қўнғироқ қилишдан бошқа чора тополмайди. Иккиси ўтириб пивохўрлик қилишганидан сўнг, Тйлер Жаcкдан унга мушт тушуришини сўрайди. Улар ўртасида рўй берган жанжал иккисининг ҳам ҳаётини ўзгартириб юборади. Бироз вақтдан кейин Жаcк Тйлернинг ёнига кўчиб ўтади. Тез орада Тйлернинг лидерлигида янги жанг клуби ташкил қилинади. Клуб қоидаларига кўра уларнинг сони эллик кишидан ошмаслиги к��рак эди. Бу ерга тўпланадиган эркаклар ҳар кеча жанг уюштиришни одат қилишади. Қисқа муддат ичида оммалашиб кетган бу жанг клуби аъзолари орасида Тйлер гўё „йўқотилган авлод“ вакилларининг масиҳига айланади. Тйлер ва Жаcкнинг жамиятда юз бераётган ҳақсизликларга норозилиги кўплаб инсонлар томонидан қўллаб-қувватлана бошланади. Капитализмга асосланган жамиятда ўзини бегона ҳис қилган инсонлар бу клубга аъзо бўла бошлашади ва кун сайин „Жанг клуби“нинг аъзолар сони ортиб боради. Бу вақтга келиб Жаcк Тйлернинг ундан яширинча „Қиёмат режаси“ тузганидан хабар топади. Бундан ташқари Тйлернинг Жаcкни ёлғиз қолдириб кетиши уни қаттиқ даҳшатга туширади. Тйлерни топиш учун учратиши мумкин бўлган барча шаҳарларни кезиб чиқади. Жаcк ўзи борган шаҳарларининг барчасида „Жанг клуби“нинг қанчалик илдиз отганига гувоҳ бўлади. Ва бу ҳақида полицияга айтиб беради. Аммо бу полициячилар „Жанг клуби“нинг аъзоси бўлиб чиқади. Филм сўнгида „Қиёмат режаси“ амалга ошади. Режага кўра марказий банк портлатиб юборилади ва шу тариқа миллионлаб инсонлар ўз ҳаётини қарзсиз бошлаши учун замин яратилади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 Фигҳт Cлуб. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
  2. „Фигҳт Cлуб (1999)“. Бритиш Филм Институте. 2015-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
  3. Фигҳт Cлуб. Тҳе Нумберс. Наш Информатион Сервиcес, ЛЛC. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
  4. "Бохоффиcеможо.cом Ҳасıлат Детайларı". 11 Касıм 2006 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 4 Эйлüл 2006.
  5. Фигҳт cлуб сонгс /ıмдб. 12 Ҳазиран 2021 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 17 Ҳазиран 2021

Ҳаволалар

[edit | edit source]