Jump to content

Ҳалил Жалилов

From Vikipediya
Ҳалил Мадярович Жалилов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 17-октабр 1911-йил
Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 3-декабр 2001-йил (90 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Илмий унвони Иқтисод фанлари доктори
Мукофотлари

Ҳалил Мадярович Жалилов — Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби, иқтисод фанлари доктори, профессор. В.И.Ленин номидаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги фанлари академияси мухбир аъзоси.

Биографияси

[edit | edit source]

Ҳалил Мадярович Жалилов 1911-йилнинг 17-октабрида Ўзбекистон ССРнинг  Фарғона вилоятида дунёга келган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Ҳалил Мадярович 1939-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1939-2001-йилларда — техникум ўқув бўлими мудири (1939—1941-йилларда), Ўзбекистон Компартияси Андижон вилоят қўмитаси қишлоқ хўжалиги бошлиғининг ўринбосари, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Ўзбекистон Компартияси Чинобод ва Холдивонбек туман комитетларининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, Кенгашнинг колхоз ишлари бўйича доимий вакилининг ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган. Шунингдек, Жалилов Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси котиби, Бухоро вилоят ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ССР Ўзбекистон ССР Давлат хўжалиги вазири, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти институти катта илмий ходими, директор, бўлим мудири, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Қишлоқ хўжалиги бўлими мудири, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори, Ўрта Осиё давлат пахтачилик қўмитасининг пахтачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Агросаноат мажмуасида бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти директори, илмий маслаҳатчиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Ҳалил Мадярович Жалилов Ўзбекистон ССР Олий Советининг  3- ва 4-чақириқлари депутати этиб сайланган.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Ҳалил Жалилов 2001-йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Ҳаволалар

[edit | edit source]
  • Жалилов
  • ГЛЕ1[сайт ишламайди]
  • ��ахтачилик энсиклопедияси — 1-жилд — С. 275.