Jump to content

Эзоп

From Vikipediya
Эзоп
Асл исми қадимги юнонча: Αἴσωπος
Таваллуди мил. авв. 620
Вафоти мил. авв. 564
Ижод қилган тиллари Қадимги юнон тили
Фуқаролиги грек

Эзоп (милоддан аввалги ВИ аср) – юнон масалчиси. Ривоятларга қараганда, Эзоп фригиялик қул бўлиб, сўнг озод қилинган. Лидия шоҳи Крез саройида хизматда бўлган, Делфада ўлдирилган. Антик даврда маълум бўлган деярли барча масалларнинг сюжети Эзопники деб ҳисобланган. Улар милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлардан бошлаб тўпланган ва „Эзоп масаллари“ китобига киритилган. Милодий Х – ХВ асрлардаги қўлёзмаларда 300 дан ортиқ шундай масал сақланиб қолган.

Эзоп масаллари ғоявий жиҳатдан тушкунлик ва умидсизлик руҳида ёзилган, персонажлари (асосан, ҳайвонлар) ўта шартли, воқеалар ихчам баён қилинган; тили содда, жонли тилга яқин. Эзоп масаллари сюжети Европа масалчилиги сюжетининг асосини ташкил этган. Лотин масалчиси Федр (1-аср) ва юнон масалчиси Бабрий (2-аср)дан тортиб Ж. Лафонтен ва И. А. Криловгача Эзоп масаллари сюжетини даврга мослаб ижодий ривожлантирганлар.

Манбалар

[edit | edit source]

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Гаспаров М. Л., Античнне литературнме басни, М., 1971.