Jump to content

Бош айланиши

From Vikipediya

Бош айланиши — мувозанат бузилиб, атрофдаги нарсаларнинг айланаётгандек сезилиши. Соғлом одам кескин ҳаракат қилганида, мас, ўрнидан сакраб турганида, баландда юрганида ҳам боши айланиши мумкин (физиологик Бош айланиши ). Ички қулокдаги мувозанат сақловчи аъзо (лабиринт), эшитув нервининг мувозанат сақловчи қисми (вестибуляр нерв), мия устунидаги вестибуляр нерв ҳужайралари ва толалари ҳамда бош мия ярим шарлари чакка қисмининг шикастланиши Бош айланиши га сабаб бўлади (қаранг Қулоқ). Вестибуляр аппарати ўта таъсирчан кишиларда Бош айланиши кўпроқ кузатилади. Бундай кишилар болалик вақтидаёқ транспортда юрганида, арғимчоқ учганида ўзини ёмон ҳис қилади. Вестибуляр аппаратининг бузилишига турли касалликлар (мия шикастланишлари, энсефалит, гипертония касаллиги, мия ўсмаси ва бошқалар) сабаб бўлади. Шунингдек ҳаяжонланиш, стресс ҳолати, ҳомиладорлик, заҳарланиш, ўрта ва ички қулоқ касалликлари оқибатида ҳам Бош айланиши кузатилади. Бош айланганда бемор кўнгли айниб қусади, қулоғи шанғиллайди, яхши эшитмайди, ўрнидан турганида аксари йиқилиб тушади, баъзан қисқа муддат ҳушдан кетади. Бош айланиши сабабини аниқлаб, даво қилинади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил