Бенгела оқими
Appearance
Бенгела оқими — Африканинг ғарбий қирғоқлари яқинидаги совуқ денгиз оқими. Ғарбий Шамоллар номли денгиз оқимининг шим. тармоғи. Жан.шарқдан шим.ғарбгатомон ҳаракатланади. Тезлиги соатига 1 – 2 км. Сувнинг температураси жан.да ёзда 19°, қишда 15°. шим.да ёзда 26°, қишда 22°. Атлантика океани жан. қисми океанографиясида муҳим рол ўйнайди, биоген элементларга бой, чуқурликдаги сувларни кўтарилишига ёрдам беради.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |