Баобаб
Appearance
Баобаб (Адансониа дигитата) — бомбакдошлар(гулхайридошлар) оиласига мансуб дарахт. Африка саванналарида ўсади. Панжасимон мураккаб барглари йилнинг қурғоқ иссиқ фаслида тўқилади. Гули йирик (диаметри 20 см), оқ. Бодрингсимон мевалари йилнинг иссиқ пайтида пишади. Б. бўйи 10—12 м бўлсада, шох-шаббаси катта (айланаси 45 м) майдонни эгаллайди. Танасининг диаметри 4 — 10 м, 4 — 5 минг йил умр кўради. Пўстлоғи арқон эшиш, дағал газлама тўқишда ишлатилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |