Jump to content

Авлос

From Vikipediya

Авлос (юнонча: авлос) – юнон пуфлама сози. Римда (тибия номида) ва Ўрта ден-гиз ҳавзаси мамлакатларида тарқалган, силиндрсимон шаклдаги 3–4 тешикли иккита (қўш) найчадан иборат бўлган. Кейинчалик тешикчалари 15 тага етган, баъзилари сурилувчан ҳалқа билан бекитилган. Турли узунлик ва созда ясалган. Умумий диапазони тахминан биринчи октава „ре“дан – учинчи октава „ре“гача. Якканавоз ижрочили�� (авлетика)да созанда (авлет) бир вақтда икки Авлосдан фойдаланган. Антик фожиада, қурбонлик маросими, ҳарбий мусиқа (спарга)да ишлатил-ган. Авлос жўрнавозлигидаги хонандалик авлодия деб аталган. Ўзбек созларидан қўшнайтага ўхшаб кетади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Авлос" ЎзМЕ. А-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил