Цукуба
Цукуба つくば市 | |
---|---|
алоҳида шаҳар | |
36°02′0″Н 140°04′0″Э / 36.03333°Н 140.06667°Э | |
Мамлакат | Япония |
{{{туман_тури}}} | Ибараки |
Ҳукумат | |
• Мер | Тацуо Игараши |
Асос солинган | 1889 |
Илк эслатилиши | 180-йил |
Майдон | 283.72 км2 (109.54 кв ми) |
Аҳолиси (2021) |
249,656 |
Зичлиги | 880 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+9 |
|
Цукуба (японча: つくば市 Цукуба-ши) — Ибараки префектурасининг жанубий қисмида жойлашган, Японияда алоҳида мақом берилган шаҳар. Шаҳар майдони 284,07 км²ни, аҳолиси эса 244 528 кишини (2020-йил 1-июлга кўра[1]) ташкил этади. Аҳоли зичлиги – 862 киши/км².
Япониянинг „Илмий шаҳри“ деб ҳам аталади. Бу ерда саноат технологиялари, қишлоқ хўжалиги, Япония аэрокоинот тадқиқотлари агентлиги, КЕК, Цукуба университети, Цукуба Давлат технология институти ва бошқа кўплаб давлат ҳамда хусусий илмий-маърифий муассасалари мавжуд.
1985-йилда Цукубада Эхпо 85 бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган.
Тарихи
[edit | edit source]Цукуба тоғи Ҳеиан жидаи давридан бошлаб маҳаллий зиёрат маскани ҳисобланади. Кейинчалик Цукуба шаҳрининг бир қисмига айланган жойлар Токугава сёгунлиги феодал мулкларига қарашли Ятабе князлигида Ҳосокава уруғининг кичик тармоғи томонидан бошқарилган. Меижи ислоҳотларидан сўнг муниципалитетларнинг замонавий тизими яратилгач, 1889-йил 1-апрелда Цукуба туманида Ятабе шаҳрига асос солинган.
1960-йиллардан бошлаб шаҳар ҳудудида кенг қурилиш ишлари бошланган. Шаҳар марказининг қурилиши, Цукуба университети ва 46 давлат фундаментал илмий-тадқиқот лабораториялари 1970-йилларда қурилган. Цукуба илмий шаҳри ўз фаолиятини 1980-йилларда бошлаган. Бутунжаҳон Эхпо '85 кўргазмаси Цукуба илмий шаҳрининг маъмурий жиҳатда ҳамон бир неча шаҳарчалар ва қишлоқлар орасида бўлинган қисмида ўтказилган. Ушбу кўргазманинг ўзига хос ёдгорлиги, бу – ўз даврида дунёдаги энг баланд, 85 метрлик „Течноcосмос“ чархпалаги бўлган.
1987-йилнинг 30-ноябрида Ятабе шаҳри қўшни Оҳо ва Тоёсато, Сакура қишлоғи билан бирлаштирилиб, Цукуба шаҳри шакллантирилади. Қўшни Цукуба қўрғончаси эса 1988-йил 1-январида шаҳарга қўшилади, 2002-йил 1-ноябрда эса Кукизаки шаҳри ҳам қўшиб юборилади.
2000-йилга келиб шаҳардаги 60 миллий тадқиқот институтлари ва 2 миллий университет 5 йўналиш: олий таълим ва ўқитиш, қурилиш тадқиқотлари, физик ва муҳандислик тадқиқотлари, биологик ва қишлоқ хўжалиги ҳамда жамоат обектлари зоналарига гуруҳлаштирилади. Бу зоналар 240дан кўпроқ хусусий тадқиқот марказлари билан ўраб олинган.
Шаҳардаги энг машҳур институтлар, булар – Цукуба университети, Юқори энергия тезлаштирувчиларини ўрганиш бўйича ташкилот (КЕК), Электротехника лабораторияси, Машина ишлаб чиқариш ҳамда Материаллар ва кимёвий тадқиқотлар Миллий институти. Цукуба – кўпмиллатли шаҳар ҳам ҳисобланиб, унда 7500га яқин хорижий талабалар ва 133 мамлакатдан тадқиқотчилар истиқомат қиладилар.
Сўнгги бир неча ўнйилликлар давомида Япония тадқиқот ва ишланмалар учун ажратилган давлат бюджетининг деярли ярми Цукубага йўналтирилган. Цукубада муҳим илмий кашфиётлар содир бўлган. Тадқиқотлар ўз ичига юқори ўтказувчан материаллар молекуляр тузилмасининг идентификацияси ва ихтисослашуви, ёруғли ўзгаришига қараб электрик ўтказувчанлигини ўзгартирувчи органик оптик плёнкаларни ишлаб чиқиш ва экстремал даражада паст босимли вакуум камералар ихтиросини қамраб олади. Цукуба Япония ҳукумати ва саноатининг фундаментал тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлиги учун жаҳондаги энг долзарб манзилларидан бирига айланди. Зилзилалардаги хавфсизлик чоралари, табиатнинг деградацияга юз тутаётгани, йўлларни ўрганиш, ферментация, ўсимликлар микробиология ва генетикасини тадқиқ этиш – мустаҳкам давлат-хусусий шерикчилиги билан боғлиқ кенг тадқиқот мавзуларидан баъзилари ҳисобланади.
2007-йил 1-апрелдан Цукуба Оширилган автономияли алоҳида шаҳар деб эълон қилинган.
2012-йил 6-майда Цукубага торнадо ёпирилган. У кўплаб биноларга жиддий зарар етказиб, 20 мингга яқин аҳолини электр токисиз қолдирган. Япония метереология агентлиги бу торнадога Фужита шкаласи бўйича Ф-3 рейтингини берган. Бу Японияга зарар келтирган торнадоларнинг энг кучлисидир. Баъзи жойларда эса етган зиён даражаси Ф-4 рейтингига ҳам тўғри келади.
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Маҳаллий иқтисодиёти анъанавий равишда гуруч етиштиришга боғлиқ бўлган. Цукуба Ибараки префектурасидаги энг катта суғорилувчи далаларга эга. Цукуба илмий шаҳрига асос солинганидан сўнг ҳукумат ва хусусий сектор томонидан ташкил этилган тадқиқот институтлари ортидан кўплаб фабрика ва тадбиркорлик субектлари пайдо бўлди.
Цукубада ушбу корхоналарнинг бош идоралари фаолият олиб борган
[edit | edit source]- Интел Жапан (1980—2016)
- Cйбердйне Инc.
- Софтетҳер Cорпоратион
Таълими
[edit | edit source]Олий таълими
[edit | edit source]- Цукуба университети, Цукуба Cампус
- Цукуба технология университети Миллий университет корпорацияси
- Илғор тадқиқотлар университети, Цукуба Cампус
- Цукуба Гакуин университети
Бошланғич ва ўрта таълими
[edit | edit source]Цукубада 29 жамоат бошланғич мактаблари ва 12 жамоат ўрта мактаблари бор. Улар шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқарилади. Шаҳарда халқаро мактаблар – Цукуба халқаро мактаби ва Либертй халқаро мактаби, шунингдек, Бразилия мактаби – Институто Эдуcаре (Эсcола Пинго де Генте) бор[2].
Транспорти
[edit | edit source]Темирйўл
[edit | edit source]Метрополитан Интерcитй Раилwай Cомпанй – Цукуба Эхпресс
- Цукубадаги бекатлар: Мидорино - Бампаку-киненкōэн - Кенкйū-гакуэн - Цукуба
- Моунт Цукуба Cабле Cар
- Моунт Цукуба Ропеwай
Эътиборга лойиқ жойлар
[edit | edit source]Музейлари
[edit | edit source]- Харита ва тадқиқот илмий музейи
- Цукуба Эхпо Cентер – Планетарий
- ЖАХА Цукуба Фазо Маркази
- КЕК кўргазма зали
- Цукуба ботаника боғи
- Геология музейи
- Cйбердйне Студио - робот технологиялари студияси
Бошқа манзиллари
[edit | edit source]- Цукуба тоғи
- Цукубасан қадамжоси
- Ҳирасаwа Канга тошбитиклари археологик зиёратгоҳи Ҳирасаwа Канга руинс арчаэологиcал сите (Миллий тарихий зиёратгоҳ мақомида)
- Ода Қасри қадамжоси (Миллий тарихий зиёратгоҳ мақомида)
- Канамура Wаке Иказучи қадамжоси
Галереяси
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]- ↑ https://www.pref.ibaraki.jp/kikaku/tokei/fukyu/tokei/sugata/localtsukuba.html[сайт ишламайди]
- ↑ архив нусхаси, 12-октабр 2015-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 23-май 2022-йил
{{cитатион}}
: CС1 маинт: дате формат ()