Қашқадарё вилояти

Oʻzbekistondagi viloyat

Қашқадарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1924-йил 1-ноябрда ташкил этилган. Республиканинг жануби-ғарбида, Қашқадарё ҳавзасида, Помир-Олой тоғ тизмасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида. Шимоли-ғарбдан Бухоро ва жануби-шарқдан Сурхондарё вилоятлари, жануби-ғарб ва ғарбдан Туркманистон Республикаси, шарқдан Тожикистон Республикаси ҳамда Самарқанд вилояти билан чегарадош. Майдони 28,5 минг км². Аҳолиси 3,594,000 киши (3-ўрин) (2024). Вилоят ҳокими Муротжон Азимов (2021-йил 18-ноябрдан) Таркибида 14 та тумани (Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон, Кўкдала тумани), Миришкор, Муборак, Нишон, Қамаши, Қарши, Яккабоғ, Ғузор, Шаҳрисабз, Чироқчи, 12 та шаҳар (Бешкент, Китоб, Косон, Муборак, Таллимаржон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Янги Нишон, Қамаши, Қарши, Ғузор), 4 та шаҳарча (Янги Миришкор,Деҳқонобод, Мироқи, Эски Яккабоғ, Помуқ), 147 та қишлоқ фуқаролари йиғини, 1064 та қишлоқ бор (2005).

Қашқадарё вилояти
вилоят
Таркибида 14 та туман, 1 та шаҳар
Маъмурий маркази Қарши
Йирик шаҳарлари Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор, Яккабоғ
Ҳоким Муроджон Азимов[1][2][3][4]
ЙАИМ 8 Млрд $  (7-ўрин)
Расмий тили ўзбекча
Аҳоли
3,594,000
(9,6 % ,  (3-ўрин)
Зичлиги 125 киши./км²
Миллатлар таркиби О'збеклар,Тожиклар,Туркманлар
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 28 484 км²
(6.3 %)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 4643 метр м
Вақт минтақаси УТC+5
Код ИСО 3166-2 УЗ-ҚА
Телефон коди +998
Интернет домени .уз
Автомобил рақами коди 70
Расмий сайти Қашқадарё вилоят ҳокимлиги расмий веб сайти
Харитада
Қашқадарё вилояти харитада
Қашқадарё вилояти, Харита
38°50′0″Н 66°5′0″Э / 38.83333°Н 66.08333°Э / 38.83333; 66.08333
Қашқадарё вилоятига кириш қисми
Китоб тумани ҳудудидан оқиб ўтаётган Қашқадарё дарёси
Амир Темур ҳайкали атрофи

Қашқадарё вилояти туманлари ҳақида алоҳида мақолаларга қаранг: масалан, Деҳқонобод тумани, Касби тумани ва бошқалар.

Табиати

edit
 
Қашқадарёнинг кечки кўриниши

Вилоят ҳудуди, асосан, Қашқадарё ботиғини ўз ичига олган; шимол, шарқ ва жануби-шарқдан Зарафшон ҳамда Ҳисор тизма тоғлари билан ўралган. Тоғлар билан текисликлар орасини адирлар эгаллаган. Текисликнинг катта қисми ғарбда Сандиқли ва Қизилқум чўллари билан туташган Қарши чўлидан иборат. Иқлими континентал. Қиши нисбатан юмшоқ. Ёзи узоқ (155-160 кун), иссиқ, қуруқ. Январнинг ўртача температураси 0,2° дан 1,9° гача, июлники 28°-29,5°. Энг юқори температура 45°. Энг паст температура −20°.-йилига текисликларда 290-300 мм, адирларда 520-550 мм, тоғларда 550-650 мм ёғин тушади. Ёғин, асосан, баҳор ва қишда ёғади, ёзда гармсел эсади. Тоғларда турғун қор қоплами ҳосил бўлади (2-6 ой). Вегетация даври текисликларда 290-300 кунгача. Асосий дарёси — Қашқадарё. Унинг ирмоқлари — Жиннидарё, Оқсув, Яккабоғдарё, Танхоздарё, Ғузордарё (Катта ва Кичик Ўрадарё билан бирга). Дарёлар қор, ёмғир ва музликлар сувидан тўйинади. Дарё сувидан, асосан, суғоришда фойдаланилади. Чимқўрғон, Қамаши, Пачкамар сув омборлари; Файзиобод, 8-Март, Эскибоғ, Эски Анҳор, Косон, Пахтаобод, Қарши ва бошқалар каналлар бор. Қарши чўлини ўзлаштиришда 6 насос стансияси, очиқ ва ёпиқ коллектор дренаж тармоқлари қурилган. Суғориладиган ерларнинг тупроғи, асосан, типик ва оч бўз тупроқлар. Китоб — Шаҳрисабз сойлигида кўпроқ қумоқ тупроқлар мавжуд. Тоғларда баландлик минтақалари бўйлаб типик бўз тупроқлар тарқалган. Табиий флораси 1200 га яқин юксак ўсимлик туридан иборат. Вилоятда 76,6 минг га ўрмон мавжуд. Ўрмонларнинг асосий қисмини арча ва саксовулзорлар ташкил этади. Тоғ ён бағирлари ҳар хил ўт ўсимликлари билан қопланган, шунингдек, бутазорлар ҳам бор. Тоғ ўрмонлари арча, бодом, писта, жийдазорлардан иборат. Тоғларда наъматак, зирк, чаканда, анзур пиёзи, қора зира ва бошқалар ўсади.

Вилоят ҳудудида 100 дан зиёд қуш тури, сут эмизувчиларнинг 60 тури, судралиб юрувчиларнинг 7 тури учрайди. Дарё ва сув ҳавзаларида қумбалиқ, илонбош, зоғорабалиқ, гулмоҳи, храмула, қорабалиқ яшайди. Вилоятда Ҳисор тоғ-ўрмон ва Китоб давлат геология қўриқхоналари жойлашган; Китоб баландтоғ расадхоналар мажмуаси фаолият кўрсатади.

Вилоят Қашқадарё ҳавзасида ва Помир-Олой тоғ тизмасининг ғарбий чеккаларида жойлашган. Вилоят ҳудуди ғарбдан шарққа томон 300-400 метргача кўтарилиб боради. Вилоятнинг шарқий қисми Китоб-Қамаши тоғ этакларидан иборат бўлиб, у ерларнинг баландлиги 450-500 дан 900-950 метргача боради. Вилоят доирасидаги тоғларнинг асосий қисми унинг шимоли-шарқий қисмини эгаллаган. Бу ердаги тоғларнинг энг баланд нуқталари 4000 метргача етади. Қашқадарё вилояти майдони 28,6 км, аҳолиси 2.442,2 мингдан ортиқ (2006). Аҳолининг қарийб 3/4 қисми қишлоқларда истиқомат қилади.

Аҳолиси

edit

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (91,2 %), шунингдек, тожик, туркман, рус, қозоқ, украин, озарбайжон, корейс, қирғиз, турк, украин, белорус, татар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 109,0 киши. Шаҳар аҳолиси 1 460,0 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1 948,3 минг киши (2022).

20-аср бошларигача ҳозирги Қашқадарё вилояти ҳудудида яшаган аҳолининг кўпчилиги орасида уруғ-қабилаларга бўлиниш сақланиб келган. Масалан, Қарши шаҳри ва унинг атрофларида манғит, сарой, қавчин, қатағон, кутчи, қипчоқлар, хтой, қирқ ва бошқалар уруғлар, Шаҳрисабз ва унинг атрофларида кенагас, сарой, қутчи, турк, қатағон, қалмоқ, қанғли, чуют, қиёт, қўнғирот, можор, манғит, митан, мўғул, найман, саёт уруғлари, Ғузор ва унинг атрофларида қавчин, керайит, қўнғирот, манғит ва бошқалар уруғлар яшаган. Улар деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланишган.

Ҳудудий бўлиниши

edit

Қашқадарё вилояти ҳудудий жиҳатдан 14 та туман ва 2 та шаҳарга бўлинган.

Шаҳарлар

edit

Қашқадарё вилоятига бевосита бўйсунадиган қуйидаги 2 та шаҳар мавжуд:

Туманлари

edit
Туман номи Туман маркази
1 Деҳқонобод тумани Қорашина
2 Касби тумани Муғлон
3 Китоб тумани Китоб (шаҳар)
4 Косон тумани Косон
5 Кўкдала тумани Еттитом
6 Миришкор тумани Янги Миришкор
7 Муборак тумани Муборак
8 Нишон тумани Янги Нишон
9 Қамаши тумани Қамаши
10 Қарши тумани Бешкент
11 Яккабоғ тумани Яккабоғ
12 Ғузор тумани Ғузор
13 Шаҳрисабз тумани Чоршанба (шаҳарча)
14 Чироқчи тумани Чироқчи

Иқтисодиёти

edit

Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда ёқилғи ресурсларини қазиб олиш бўйича Ўзбекистонда муҳим ўрин эгаллайди. Вилоят республикада қазиб олинадиган табиий газнинг 88 %, нефтнинг 92 %, конденсатнинг 99,6 %, олтингугуртнинг 100 % ни беради.

Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб берадиган вилоятдир. Ўзбекистонда тайёрланадиган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 10,2 %,шу жумладан, пахтанинг 11,8 %, ғалланинг 12 %, қоракўл терининг 19 % вилоят ҳиссасига тўғри келади. Табиий газ, конденсат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи тармоқлар ривожланмоқда. Вилоятда 1,1 минг кичик корхона, 40,6 минг микрофирма бор. Булар саноат, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар корхоналардан иборат.

Саноати

edit

Саноатининг етакчи тармоқлари: — табиий газ ва нефт қазиб олиш, газни қайта ишлаш, пахта тозалаш, ёғ экстраксияси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ип йигирув, тикувчилик, озиқ-овқат ва бошқалар Энг йирик корхоналари: Муборак нефт-газ унитар корхонаси, Шўртан газ унитар корхонаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси, Қарши, Косон ёғ-экстраксия, Шаҳрисабз консерва заводлари, Шаҳрисабз пиллакашлик, Қарши тикувчилик фабрикалари, Қашқадарё мармар аксиядорлик жамияти, Деҳқонобод калий заводи ва бошқалар 49 қўшма корхона фаолият кўрсатади, шулардан: Ўзбекистон — Туркия „Каштекс“ тўқимачилик, „Оқсарой тўқимачилик ЛТД“ қўшма корхоналари ишламоқда.

Вилоят ҳудудидаги дастлабки саноат корхонаси — Шаҳрисабз пахта тозалаш заводи 1916-йилда қурилган. Ундан кейинги даврда вилоятда, асосан, пахта тозалаш заводлари, тикувчилик фабрикалари қурилди. 1971-йилда Муборак газни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Мустақиллик йилларида Шаҳрисабз, Яккабоғ ун комбинатлари, Таллимаржон иссикдик электр стансияси, 2001-йил охирида Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиб ишга туширилди. Қашқадарё вилоятида газ (пропан), жун, пахта толаси, момиқ, полиэтилен, томат пастаси, турли хил плиталар ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалиги

edit

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари: ғаллачилик, пахтачилик, картошкачилик, полизчилик, сабзавотчилик, чорвачилик. Боғдорчилик, узумчилик, ипакчилик ҳам салмоқли ўрин тутади. Чорвачилиги гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. Қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик ривожланган. Муборак, Миришкор, Нишон, Ғузор туманларида қоракўлчиликка ихтисослашган йирик наслчилик хўжаликлари мавжуд. Асаларичиликка ҳам катта эътибор берилган.

Қашқадарё вилоятида 667,6 минг га экин майдони мавжуд бўлиб, шундан 418,7 минг гектари суғорилади. 173,8 минг га ерга пахта, 205 минг га ерга дон, 3,2 минг га ерга сабзавот, 2 минг га ерга полиз, 0,5 минг га ерга картошка, 38,1 минг га ерга озуқа экинлари экилади. 32,8 минг га ер кўп йиллик дарахтзорлар, шундан 13,2 минг га ер мевазор, 9,2 минг га ер тутзор, 10,4 минг га ер токзорлар билан банд, 1451 минг га ерни яйловлар эгаллаган. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 13815 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари қурилган. Вилоятда суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш мақсадида суғориш каналлари (Қарши, Сандал ва бошқалар) ва сув омборлари (Таллимаржон, Чимқўрғон, Ҳисорак, Қизилсув ва бошқаалр) барпо этилган. Суғоришни ташкил этиш учун 6 та йирик насос стансияси қурилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида Қарши чўлида 250 минг га ер ўзлаштирилган.

Вилоятда 68 ширкат, 17,6 минг деҳқон, 17,2 минг фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қашқадарё вилояти ширкат, шахсий ва фермер хўжаликларида 654,7 минг қорамол (шу жумладан, 276,8 минг сигир), 2,2 млн. қўй ва эчки, 1,3 млн. парранда, 17,3 минг-йилқи боқилади (2005). 1996—2005-йиллар вилоятдан Б.Рўзиев, Қ.Мўминов, Ғ. Раҳмонов, М.Саидовлар „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонига сазовор бўлдилар.

Транспорти

edit

Вилоятдаги темирйўл узунлиги 401 км. Асосий темирйўл магистраллари Когон — Қарши — Душанбе, Қарши — Китоб, ҚаршиСамарқандТошкент. Вилоят ҳудудидаги темир йўлларнинг аксарият қисми электрлаштирилган. Мустақиллик йилларида Сурхондарё вилоятини республиканинг бошқа қисми билан боғлаш мақсадида Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон (умумий узунлиги 223 км) темир йўли қурилди. Ушбу йўналиш Сурхондарё вилоятига қўшни республика — Туркманистон ҳудудига ўтмасдан бориш имкониятини берди. темирйўлнинг 106,2 км қисми Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган.

Янги темир йўл линиясида қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳа тегишли тартибда мувофиқлаштирилгач, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат аксиядорлик темирйўл компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан 1998-йилда "Тошғузор — Деҳқонобод", 1999-йилда "Бойсун — Қумқўрғон" қисмларида қурилиш бошланди. Янги линиянинг энг мураккаб бўлган учинчи қисмида қурилиш ишларини бошлаш мақсадида Япония билан ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу ҳужжатга биноан, 2001-йил 16-июлда Япониянинг Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (ЖЕТРО) лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратди. Мураккаб тоғ шароитида барпо этилаётган янги темир йўл линиясининг денгиз сатҳидан 1800 метрдан ортиқ баландликда, чўққи даражасидаги тоғ тизмасини кесиб ўтишида энг илғор технологиялар, замонавий ускуналар ишга солинди. Янги темир йўлни бунёд этиш давомида жами 37 та кўприк, галерея ва туннел барпо этилди. 5 та вокзал (Тошғузор, Деҳқонобод, Оқработ, Дарбанд ва Бойсун), 15 та ажратма шохобча, шу жумладан, 7 та стансия ва 8 та разезд қад ростлади. Линиянинг 81-километридаги узунлиги 234,2 метрни ташкил этган кўприк қурилди. Уни трассасининг 350 метр радиусли ёйсимон қисмида баландлиги 43 метрни ташкил этувчи таянч устунлари кўтариб туради.

2004-йил октабргача ушбу йўлнинг 112 км дан зиёд Тошғузор — Деҳқонобод ва Қумқўрғон — Бойсун қисмлари фойдаланишга топширилди. 2007-йил 1-сентабрга келиб "Тошғузор — Бойсун — Қумқўрғон" янги темир йўл линияси биринчи босқичининг қурилиши якунланди[7]. 15-сентабрдан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ишчи комиссияларининг далолатномаларига мувофиқ "Тошғузор — Бойсун — Қумқўрғон" янги темир йўл линияси орқали юк ташиш поездларининг тўхтовсиз ҳаракати очилган. Темир йўл линияси бир кеча-кундузда 14 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга. Ушбу обектнинг барпо этилишига 447,4 миллиард сўм капитал қўйилмалар, жумладан, Япония халқаро ҳамкорлик банкининг 151,5 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит маблағлари йўналтирилди.[8]

Вилоятда жами 13,9 минг км узунликда автомобил йўллари мавжуд. Шундан умумий фойдаланилаётган йўллар узунлиги 3,4 минг км, хўжаликлар ҳисобидаги йўллар узунлиги 10,5 минг км. Қашқадарё вилояти ҳудудидан республика аҳамиятига эга бўлган Қарши — Амударё (Туркманистон), Катта Ўзбекистон тракти (Тошкент — Термиз), Қарши — Бухоро, Қарши — Самарқанд автомобил йўллари ўтади. Қаршидан Тошкент, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Денов ва бошқалар шаҳарларга автобуслар қатнайди. Қарши халқаро аэропортидан Қарши — Москва, Қарши — Тошкент, Қарши — Андижон ва бошқалар йўналишларда йўловчилар ташувчи самолётлар қатнови йўлга қўйилган.

Тарихи

edit

Қашқадарё воҳаси ўзининг маданий тарихи билан машҳур. 1990-йилларгача Қашқадарё ҳудудида палеолит (тош асри) даврида одамзоднинг яшаганлиги ҳақида ашёвий далиллар кам эди. Фақатгина Танхоздарё водийсидан топилган чақмоқтошдан ясалган айрим буюмлар, Тахтақорача довонида Такалисой бўйидаги ғордан археолог Д.Н.Лев томонидан мусте даврига оид бир нечта тош буюм топилганлиги Қашқадарё водийсида тош даври одамлари яшаганлигидан далолат берар эди.

1990-йилларда археологлардан Р. Х. Сулаймонов, А.С. Саъдуллаевлар юқори Қашқадарёдаги Оёқчисой, Қуруқсой водийларини ўрганиб палеолит даврига оид ашёвий далилларни топдилар. Сийлонтошда тош асрининг сўнгги даврига оид топилмалар аниқланди.

Воҳада милоддан аввалги Х-ВИИИ асрлар, жез ва темир асрларга оид Сангиртепа, Ерқўрғон ёдгорликлари топидди. Милоддан аввалги 7-6-асрларда Қашқадарё водийсида деҳқончилик билан шуғулланувчи кўплаб аҳоли истиқомат қилган. Кеш, Нахшаб шаҳрилари пайдо бўлиб ривожланган. қадимий Бақтрия давлати таркибига Қашқадарё воҳасининг бир қисми ҳам кирган.

Милоддан аввалги 329-йилда Александр Македониялик қўшинлари Навтака (Қашқадарё) вилоятини босиб олган. Қашқадарё босқинчиларга қарши кўтарилган Спитамен қўзғолонининг марказларидан бири бўлган. Милоддан аввалги 3-2-асрларда Қашқадарё воҳаси Салавкийлар, ундан кейин Юнон Бақгрия давлати таркибига кирди. 468-йилда кушонлар авлодидан бўлган кўчманчи чорвадор тохарлар Кидар раҳбарлигида шарқдан Амударё ҳавзасига кириб келиб Нахшабни ўзларига вақтинча қароргоҳ қилиб турдилар.

Қашқадарёда ВИИ-ВИИИ асрларда иқтисодий ҳаёт ривожланган. Бир неча-йиллар давомида Суғд Кеш подшолари томонидан идора қилинган. Кеш подшоси Шашеппи (Шишпар) даврида зарб қилинган танга пулда „Ихшид Шишпар“ деган ёзув бўлган. Араблар қўшини 700-йилда илк бор Қашқадарёга бостириб келиб, Нахшаб ва Кеш шаҳриларини ва улар атрофидаги қишлоқларни қўлга киритдилар. Қутайба ибн Муслим 710-йилда Кеш ва Нахшабни қайта фатҳ этди. Аммо, Қарши, Кеш ва Нахшаб (Насаф)да яна арабларга қарши норозилик ҳаракатлари бошланади. Кеш асосий марказларидан бўлган Муқанна қўзғолони бутун Мовароуннаҳрга тарқалди. ИХ-Х асрларда Қашқадарёда иқтисодий-ижтимоий ҳаёт, фан ва маданият яна ривожланди. Кеш „Қуббат улилм вал адаб“ номига сазовор бўдди.

Мўғул босқинчилари 1220-йил ёзида Қашқадарёга бостириб келиб Нахшаб, Кеш, Ғузор шаҳрилари ва қишлоқларини вайрон қилдилар. Мўғуллар ўтроқликка ўтгандан сўнггина (ХИВ асрда) Кепакхон (1318—1326) қурдирган сарой яқинида янги шаҳар — Қарши шаҳрига асос солинди. 14-15-асрларда Темур ва Улуғбек даврларида Шаҳрисабзт бир қанча монументал бинолар — сарой, масжид ва мақбаралар ва бошқалар қурилди. Шаҳрисабз воҳанинг етакчи шаҳрига айланди. Аштархонийлар даврида Қарши, Шаҳрисабзда Бухоро хонлигидан мустақил бўлиш ҳаракати кучайди. Манғитийлар даврида Қарши тахт вориси ҳоким бўладиган вилоятга айланди.

Қашқадарё вилояти кўхна тарихи, қадимий маданият ёдгорликлари билан машҳур. Вилоятдан буюк олимлар, адиб ва шоирлар, машҳур санъаткорлар, бахшилар, халқ артистлари, рассомлар етишиб чиққан.

Қашқадарё вилояти да 2004/05 ўқув-йилида 1094 умумий таълим мактаби, шу жумладан 34 ихтисослашган, 4 махсус мактаб, 3 гимназия ва бошқаларда 620 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. Вилоятда 62 касб-ҳунар коллежи (49 минг талаба), 4 академик лицей (2 минг ўқувчи), 18 болалар мусиқа мактаби (1,7 минг ўқувчи), 3 меҳрибонлик уйи, 2 олий ўқув юрти (Қарши университети, Қарши муҳандисликиқтисодиёт институти; 10,4 мингга яқин талаба) бор. Қашқадарё ўлкашунослик музейи (Қарши шаҳри), Амир Темур музейи (Шаҳрисабз шаҳри да), вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри, „Эски масжид“, „Мулоқот“ театр студиялари, „Ўзбекрақс“, „Ўзбекнаво“нинг вилоят бўлимлари, ашула ва рақс дирексияси фаолият кўрсатади. 464 жамоат кутубхонаси (китоб фонди 3930 минг нусха), 148 клуб муассасаси, 6 маданият ва истироҳат боғи бор. 16 ашула ва рақс халқ ансамбли, 2 фолклор этнографик халқ ансамбли, 373 бадий ҳаваскорлик жамоа ва бошқалар маданий муассасалар ишлаб турибди.

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари: Раҳимжон Комилжонов, Садриддин Салимов, Исоқ Тўраев; Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов; Ўзбекистон халқ бахшилари: Шомурод бахши Тоғаев, Қаҳҳор бахши Раҳимов; Ўзбекистон халқ артистлари: Фароғат Раҳматова, Икрома Болтаева, Замира Суюнова, Марям Сатторова, Насиба Сатторова, Ҳусан Амирқулов, Муҳтарама Носирова; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Тожиддин Муродов, Ойгул Халилова, Баҳриддин Раҳмонов, Зебо Турсуновалар вояга етганлар.

Қашқадарё воҳаси ўтмишда 300 га яқин насафийлар ва ўнлаб кешийларга ватан бўлган юртдир. Вилоятда 1996-йилда Амир Темурнинг 660-йиллиги, 2003-йилда Шаҳрисабз шаҳрининг 2700-йиллиги халқаро миқёсда нишонланди. Қашқадарё вилояти да Республика „Ўзбектуризм“ миллий компаниясига қарашли бўлимлар, бир неча меҳмонхона мавжуд. 2004-йилда вилоят ҳудудига 31 мингдан зиёд турист келиб кетди.

1927-йил 17-февралдан 1938-йил 15-январгача Қашқадарё округи мақомида.

1938-йил 15-январда Бухоро вилоятига қўшиб юборилди.

1943-йил 20-январда қайта ташкил этилди.

1960-йил 25-январда Сурхондарё вилоятига қўшилди.

1964-йил 7-февралдан янгидан ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш

edit

Вилоятд�� 94 касалхона (12,1 минг ўрин), 395 врачлик амбулатория-поликлиника муассасаси, амбулатория ва бошқалар тиббий муассасалар, 221 болалар поликлиникаси ва хоналари, 199 қишлоқ ва шаҳар врачлик пункти, 368 фелдшеракушерлик пункти, 27 қишлоқ участка касалхонаси, 90 қишлоқ врачлик амбулаторияси мавжуд. Ушбу тиббий муассасаларда 53,6 мингга яқин врач (ҳар 10 минг кишига 21,9 врач), 23,6 мингга яқин ўрта тиббий ходим ишлайди.

Давлат дастурига асосан, вилоятдп Давлат тез тиббий ёрдам илмий маркази Қарши бўлими (220 ўрин) ва барча туман марказий касалхоналари қошида унинг бўлинмалари (410 ўрин) ташкил этилган ҳамда зарурий тиббий ва техник жиҳозлар билан таъминланган. Тиббиёт соҳасида хусусий, якка тартибда ва бошқалар нодавлат секторларида 131 тиббий муассаса фаолият кўрсатади. Қашқадарё вилоятида 3 санаторий ишлаб турибди.

Спорт

edit

Қашқадарё вилояти спортчилари спортнинг кўп турлари (кураш, дзюдо, карате, футбол, бокс, шахмат, теннис ва бошқалар) бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқдалар. Фарҳод Хўжанов, Зокир Шарипов, Шавкат Жўраев, Эркин Холиқовлар дзюдо бўйича; Баҳром Авезов кураш бўйича (Бухарестда ва Анталияда жаҳон чемпиони); акаука Исом ва Фурқат Кенжаевлар юнонрум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медали; Алишер Мухторов дзюдо бўйича, София Каспулатова карате бўйича (3-марта) Осиё чемпиони унвонларига сазовор бўлдилар. Шахматчилардан Анвар Ражабов Ялта, Франсия, Испания, Сарвиноз Эргашева (6-марта республика чемпиони) Франсиядаги жаҳон чемпионатларида қатнашдилар. Вилоятнинг „Насаф“, „Машъал“, „Шўртан“ жамоалари футбол бўйича Ўзбекистоннинг олий лигасида иштирок этмоқда. Хотин-қизларнинг „Севинч“ футбол жамоаси 2004-йилда ўтказилган республика биринчи чемпионатининг ғолиби бўлди. Вилоятда 21 стадион, теннис кортлари, спорт заллари, 8 сузиш ҳавзаси ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. 26 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатади. 689 минг киши (шу жумладан, қишлоқ жойларида 614 минг киши) доимий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади.

Адабиёти

edit

Қашқадарё воҳасида қадимий дан машҳур алломалар, шоир ва файласуфлар, ёзувчи ва муҳаддислар, моҳир хаттот ва таржимонлар яшаб ўтган. 9-аср бошларида Насаф ва Кешда ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактаблари вужудга келган. 10-аср да Аҳмад ибн Муҳаммад атТадёний, Ҳаммод ибн Шокир анНасафий, Абдулмуъмин ибн Халаф анНасафий, алЛайс ибн Наср алКожарий, 11-асрда Абдулазиз ибн Муҳаммад анНахшабий, Муҳаммад ибн Аҳмад алалҲасан ибн Али алҲаммодий анНахшабий каби олимлар ислом оламида шуҳрат топганлар.

Кейинги даврларда ҳам бу илмий анъаналар муваффақият билан давом эттирилган. Азизиддин Насафий асарлари дунё халқларининг кўп тилларига таржима қилинган. „Насафий“ тахаллусли бир неча ўнлаб ижодкорларнинг номлари маълум. Булардан: Мотуридия калом мактабининг атоқли намояндаларидан бири Абул Муъин анНасафийдир. Унинг "Баҳр алкалом фи илм алкалом („Калом илми бўйича сўзлар денгизи“) асари калом илми бўйича алмотуридия мактабининг асосий манбаларидан бири ҳисобланган.

Ҳадисшунос ва ҳанафий мазҳабининг таниқли фиқҳшуноси Абул Ҳасан алБаздавий анНасафийнинг мусулмон қонунчилиги асослари ҳақидаги „Усули Баздавий“ китоби Шарқда кенг тарқалган, унга кўплаб шарҳлар битилган. Шу сабабли „Фақиҳу Мовароуннаҳр“ ва „Ус тоз алаимма“ („Имомларнинг устози“) унвонларига сазовор бўлган. Фиқҳшунос Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Насафий 100 дан ортиқ асар ёзган. Шунингдек, Абул Баракот гнНасафий, Абу алМутиъ Насафий, Ҳаким Сўзаний, Абу Туроб Нахшабий, Саидо Насафий, Нурмуҳаммад Насафий, Шамсиддин Сўзаний, Муайиддин Насафий, Шаҳобиддин Аҳмад Насафий, Шарафиддин Хусом, Абул Баракот анНасафий, Ҳофизиддин Насафий, Хожа Абулбарака (Фироқий), Аюб Шаҳрисабзий, Мавлоно Сойилий, Мавлоно Мир Қарший ва бошқалар бир қанча насафийлар яшаб, ижод этганлар.

Насаф ва Кеш алломалари араб (9- 10-асрлар), форс (9-11-асрлар) тилларида ижод қилганлар. 15-асрдан туркий тилда асарлар ёза бошлаганлар. Темурий шаҳзодалар ижод аҳлини ўз она тилларида ёзишга даъват этганлар, ўзлари ҳам туркий тилда асарлар битганлар. Алишер Навоийнинг „Муҳокамат уллуғатайн“ асари ана шу ижтимоий талаб заминида яратилган. Аммо, амалда араб ва форс тиллари ҳам қўлланаверган.

Амир Темур ва темурий шаҳзодалар салтанати даврида Қашқадарёда илмфан, маданият ва санъат ривожланган. Ушбу воҳадан чиққан кўпгина ёзувчи ва уламолар турли-йилларда пойтахт бўлган Бухоро ва Самарқандда, айримлари эса Ҳиндистон, араб давлатларида яшаб ижод этганлар. Мўғуллар истилоси даврида зиёлиларнинг каттагина қисми Ҳиндистондан бошпана топган.

Абу Саъд Абдулкарим асСамъонийнинг (1113-67) „Китоб алАнсоб“ („Нисбалар китоби“) асарида 8-12-асрларда яшаб ўтган 180 яқин насафлик олим ва шоирнинг номлари қайд этилган. Насаф тарихи ва адабиёти билан боғлиқ бир қанча асарлар, хусусан, Абул Ҳорис Асад ибн Ҳамдувайҳ алВарсиний анНасафийнинг (928-йил в. э.) „Китоб муфохарот аҳл Насаф ва Каш“ („Насаф ва Кеш аҳлининг ифтихорлари ҳақидаги китоб“), Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад алАстрободий алИдрисийнинг (милодий 1015-йил в. э.) „Тарихи Насаф“, Абул Аббос алМустағфирий Насафийнинг (961 — 1041, 2 жилдли) муфассал „Насаф ва Кеш тарихи“ асарлари бизгача етиб келмаган.

20-асрнинг 2-ярми Қашқадарё адабий муҳитининг кўтарилиши ва янги ижодкорлар билан бойиш даври бўлди: Гулшаний, Тоғай шоир, Шомурод бахши, Сувон Соқи, Самар Нур, Азим (бахши) Хўжаев, Қодир (бахши) Раҳимов, Абдулла Орипов, Икром Отамуродов, Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзуллаев, Исмоил Тўхтамишев, Хосият Лутфуллаева, Муҳаммад Очил, Жумақул Қурбон, Нормурод Норқобил, Поён Равшанов, Убайдулла Уватов, Юсуф Бердиев каби шоир, ёзувчи ва олимларнинг илмий ва бадиий асарлари адабиёт тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. 90-йиллар бошларида Назар Эшонқул, Чори Аваз, Амир Худойберди, Зебо Мирзаева, Ҳабиб Абдуназар, Луқмон Бўрихон, Салим Ашур, Амирқул Карим, Ғулом Мирзо ва бошқалар шоир ва ёзувчилар фаол ижод қилдилар. Мустақиллик йилларида Қашқадарё воҳасида адабий ҳаёт янада ривожланди. Бу даврда эришилган ютуқлар сифатида Поён Равшановнинг қадимий Нахшаб ва Кешнинг тарихига оид 4 жиддли сайланмаси, Абдулла Ориповнинг „Адолат кўзгуси“, „Кўзтумор“, Нормурод Нарзуллаевнинг „Алёр“, Икром Отамуроднинг „Тавр“, Амир Худойбердининг „Еттинчи малак“, Ҳабиб Абдуназарнинг „Анжир гули“ каби асарларини кўрсатиб ўтиш лозим.

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва бошқалар) нинг вилоят шўъбалари фаолият кўрсатади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телевидениеси

edit

Қашқадарё вилоятида 33 газета, шу жумладан, 2 вилоят газета (1935-йилдан „Қашқадарё ҳақиқати“, 2005-йилдан „Қашқадарё“, адади 5 минг; 1943-йилдан „Кашкадаринская правда“, 2005-йилдан „Новости Кашкадари“, адади 1,5 минг), шаҳар („Насаф“), 13 туман газеталари, 16 тармоқ, 1 хусусий газета, шунингдек, „Насаф зиёси“ журнали (Қарши давлат университети муассислигида) нашр этилади.

Вилоятда биринчи радиоэшиттиришлар 1945-йил декабрдан бошланган. Вилоят радиоси ва „Олтин воҳа“ ҒМ радиостансияси эшиттиришлар олиб боради. Вилоят радиоси кунига 1 соатлик, „Олтин воҳа“ ҒМ радиостансияси ҳафтада 112 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради. Қашқадарё вилояти да 2 давлат (вилоят ва Шаҳрисабз шаҳар телевидениеси), 3 нодавлат (Қарши жамоатчилик, Муборак „Янги аср“, Қашқадарё кабелли) телевидениелари мавжуд. 1994-йил 24-августдан фаолият кўрсатаётган Қашқадарё вилояти телевидениесининг ҳафталик кўрсатувлари 11 соатни ташкил этади. Шунингдек, Қарши жамоатчилик телевидениесининг 1 ҳафталик кўрсатувлари 42 соат, „Янги аср“ телестудиясининг 1 ҳафталик кўрсатувлари 21 соат, Шаҳрисабз телевидениесининг 1 ҳафталик кўрсатувлари 24 соат, Қашқадарё кабелли телевидениесининг 1 ҳафталик кўрсатувлари 63 соатни ташкил этади.

Меъморий ёдгорликлари. Вилоятдаги тарихий ёдгорликлардан 602 таси археология, 192 таси меъморий ва шаҳарсозлик ёдгорликларидир, шунингдек, монументал санъат ёдгорликлари ҳам бор. Вилоятдаги машҳур обидалар Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган. Мирзо Улуғбекнинг 600-йиллиги, Амир Темурнинг 660-йиллиги, Шаҳрисабз шаҳрининг 2700-йиллиги муносабати билан Шаҳрисабзда обидаларни таъмирлаш ишлари кенг кўламда олиб борилди. Оқсарой меъморий мажмуаси консервация қилинди, марказий майдонда Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди. Дор уттиловат, Дор уссиёдат мажмуасидаги Жаҳонгир (Ҳазрати Имом) мақбараси (1379-80-йиллар), Оқсарой мажмуаси (1380—1404-йиллар), Улуғбек мадрасаси (Гумбази Сайидон, 1437-йил), Китоб туманидаги Хожа Илимкон хонақоси (15-16 асрлар), Лангар қишлоғидаги Лангарота (Катта Лангар) масжиди (15-аср охири — 16-асрлар), Лангарота мақбараси (16-асрнинг 1-ярми), Фудино қишлоғидаги Хусамота ансамбли (11 — 19-асрлар), Қарши шаҳрида Маҳалла масжиди (19-аср) ва бошқалар сақланган. Қарши шаҳрининг 2700-йиллиги муносабати билан Қарши шаҳридаги Кўкгумбаз масжиди, тарихий кўприк ва бошқалар мадраса ва масжид бинолари таъмирланмоқда.

Адабиётлар

edit
  • Сухарева О.А., К истории городов Бухарского ханства (историкоэтнографимеский очерк), Т., 1958;
  • Захаров С.М., Сабиржанов А.С., Карши, Т., 1978;
  • Бобурнома, Т., 1989;
  • Нафасов Т, Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати, Т., 1998;
  • Янгибоев М., Қашқадарё вилояти географияси, Қарши, 1993;
  • Равшапов П., Қашқадарё тарихи, Т., 1995;
  • Жўрақулов О., Эргашева Ж., Қашқадарё саноати тарихи, Қарши, 1996;
  • Қадимги Қарши, Ўрта Осиё шаҳарсозлиги ва маданияти тарихи, Древпий Карши, История културт и И радостроителства Средней Азии, Карши, 1999;
  • П угачен кова Г.А., Очиқ осмон остидаги музей, Т., 1981;
  • Сулейманова Р. Х., Древний Нахшаб, Т., 2000;
  • Ҳакимов Н., Жўрақулов О., Шаҳрисабз тарихи, Қарши, 2001;
  • Носир Муҳаммад, Насаф ва Кеш алломалари, Т.,2001;
  • Шаҳрисабз минг-йиллар мероси, Т., 2002.

Манбалар

edit
  1. „Қашқадарё вилояти ҳокимлиги“. қашқадарё.уз. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  2. „Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди“. Газета.уз (2021-йил 18-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  3. „Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди“. Спутник Ўзбекистон (2021-йил 18-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  4. „Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди“. Қалампир.уз (2022-йил 22-апрел).
  5. [1]
  6. „архив нусхаси“. 2023-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-март.
  7. „"Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линиясидан фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-717 сонли президент қарори“. Лех.уз (26-октабр 2007-йил). Қаралди: 14-феврал 2023-йил.
  8. „2007-йил 24-август куни "Тошгузар-Бойсун-Қумқо'рг'он" янги темир ё'ли линияси ишга туширилди“. Мустақиллик (24-август 2004-йил). Қаралди: 14-феврал 2023-йил.[сайт ишламайди]

Қайта алоқалар

https://t.me/qvh_axboroti

https://qashqadaryo.uz/oz

https://www.facebook.com/qashqadaryovil.uz/

https://www.instagram.com/qashvilhokimligi/

https://www.youtube.com/@qashvilhokimligi

https://twitter.com/Qashvilhokimli1