uzbek translation of "Web Style Sheets Homepage"
original document: http://www.w3.org/Style/
translation: Elmurod Ruzimatov
Қуйидаги саҳифалар W3C CSS бош саҳифасидан таржима қилинган таркибларга эгалигини унутманг.
Ушбу асл таркиб муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. Илтимос, ҳар бир саҳифанинг бош қисмидаги эслатмаларни ўқинг. Ушбу жойда топилган таржималарга таржимонни ўзи муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Liveticker.
.Таржимон таржиманинг хатосизлигига кафолат бера олмайди, чунки ҳужжатларнинг энг янги версиялари W3C ташкилотидан бўлган инглиз тилидаги ҳужжатлар ҳисобланади. Таржимоннинг шарҳлари махсус йўл билан белгиланган бўлиб, асл ҳужжатнинг таркиби ҳисобланмайди.
(Ушбу саҳифа CSS услублар жадвалларидан фойдаланади)
— Жэйкоб Нилсен (Jakob Nielsen)
Услублар жадваллари ҳужжатлар экранларда ва чопда қандай тақдим этилиши ёки эҳтимол улар қандай талаффуз этилишини таърифлаб беради. Веб Консорциуми (W3C) 1994 йил ташкил этилганидан сўнг, Консорциум услублар жадвалларидан фойдаланишни Интернетда кенг таклиф қилишни бошлади. Style Activity (Услуб фаолияти) гуруҳи бир неча W3C тавсияномаларини (CSS1, CSS2, XPath, XSLT) ишлаб чиқди. CSS браузерларда махсусан кенг татбиқ этилади.
Услублар жадвалларини Интернетда шакллантирилган ҳужжатларга қўшиб (масалан HTML), муаллифлар ва мутолиа қилувчилар бирон қурилмага бўлган эҳтиёжни четлаб ўтиб ёки ни қўшмасдан ҳужжатларнинг тақдимотларини ижро этишлари мумкин.
Услублар жадвалларидан фойдаланишни бошлашнинг энг оддий йўли бу CSS-ни қўллайдиган браузер топиш. Услублар жадваллари мавзусидаги муҳокамалар www-style@w3.org почта тарқатиш рўйхатида ва ушбу сайтда олиб борилади: comp.infosystems.www.authoring.stylesheets.
W3C Style Activity гуруҳи XSLT ва “Предметларни форматлаштириш” (XSL-FO) бирикмасидан ташкил топган XSLни ишлаб чиқмоқда.
Қайси бирини танлашга ўйлаб қолдингизми? "CSS ва XSL"ни ўқинг.
W3C ташкилотининг CSS-дан ташқари XSL ишлаб чиқиши чигалликка сабаб бўлди. Татбиқ этувчилар биринчи тилни ҳали тўлиқ татбиқ этмасдан, услублар жадвалларининг иккинчи тилини ишлаб чиқишга қандай эҳтиёж бор эди? Бунга жавобни қуйидаги жадвалда топишингиз мумкин:
CSS | XSL | |
---|---|---|
HTML билан ишлатиш мумкинми? | ҳа | йўқ |
XML билан ишлатиш мумкинми? | ҳа | ҳа |
Тилни ўзгартириш мумкинми? | йўқ | ҳа |
Синтаксис | CSS | XML |
Махсус хусусиятлари шундан иборатки, CSS-дан HTML ва XML ҳужжатларини яратиш мумкин. XSL ўз ўрнида ҳужжатларни ўзгартира олади. Масалан, веб серверда XSL-дан XML маълумотини HTML/CSS ҳужжатларига ўзгартириш учун фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, икки тил бир-бирини тўлдиради ва иккаласидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳар икки тилдан XML ҳужжатларини яратиш учун фойдаланиш мумкин.
CSS ва XSL бир хил асос бўлган форматлаштириш моделидан фойдаланади ва шунинг учун услубчилар икки тилда ҳам бир хил форматлаштириш хусусиятларига киришга имконлари бор. W3C гуруҳи форматлаштириш моделининг ўзаро таъсир кўрсатувчи татбиқлари муҳайё бўлишини кафолатлаш учун бел боғлаб ҳаракат ишламоқда.
"XSL ва CSS-дан биргаликда фойдаланиш" ҳақидаги W3C Note (эслатмаси) мавжуд.
Агар ушбу мавзу сизга янги бўлса, сиз ишни услублар жадвалларига оид матбуот парчаларини ўқишдан бошлашни исташингиз мумкин:
Яна ҳам кўпроқ (ва яқинда чоп этилган) мақолалар учун CSS ва XSL саҳифаларига қаранг.
Ушбу саҳифанинг қуйи қисмидаги тугмачалар ҳақидаги маълумот тугмачалар саҳифаси ва CSS текширувчисида мавжуд.
Услублар каскадли жадваллари (CSS) - бу услублар жадваллари механизми бўлиб, Веб услубчилар (дизайнерлар) ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун махсус ишлаб чиқилган дастур ҳисобланади.
W3C гуруҳи eXtensible Style Language (XSL) (услублар тили)-ни ишлаб чиқиш учун иш гуруҳини тайинлаган. XSL ҳужжатлари DSSSL ва CSS-да яратиб, улар биринчи ўринда тақдимотдан олдин элементларни қайта тартиблашни талаб қиладиган юқори шакллантирилган XML маълумотига қаратилган. XSL ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун W3C XSL ресурслар саҳифасига қаранг.
DSSSL - бу ўзгартириш дарахти ҳужжати ва SGML жамиятида кўп мухлисларга эга бўлган услублар тилидир. Интернетдаги DSSSL ресурслари:
CSS файлини масалан матн таҳрирловчиси билан “қўлда” яратишингиз ёки таҳрирлашингиз мумкин. Шунингдек, услублар жадвалини моҳирлик билан бошқарадиган ECMAscript, Java ёки бирон бошқа тилда дастур ёзишингиз ҳам мумкин. Бу ҳақиқатда жуда оммавийлашиб кетди, чунки фойдали вазифалар учун дастурлар кутубхоналари мавжуд бўлди. Шу каби дастурлар ва кутубхоналарни бошқа компютер платформаларига (тизимларига) ўтказиш учун, W3C ташкилоти шу каби барча кутубхоналар таъмин қиладиган вазифалар тўпламини аниқлай оладиган CSS-DOM номли спецификацияни ишлаб чиқди.
CSS Document Object Model (CSS ҳужжати объект модели) - бу дастур ичидан CSS-ни (ва муайян даражагача бошқа услублар тилларини ҳам) бошқариш учун API (Абстракт дастурлаш интерфейси)дир. API - бу дастурлар кутубхонасининг спецификацияси ҳисобланади. Сиз уни қўлланма сифатида кўришингиз мумкин: у вазифалар ва уларнинг параметрларини таърифлайди, лекин реал кодга эга эмас.
Турли хил платформалар учун бир неча CSS-DOM кутубхоналари мавжуд. Уларнинг кўплари бепул. ECMAScript дастурлари томонидан ишлатилиши учун, браузерларнинг кўпида ичига ўрнатилган CSS-DOM кутубхонаси мавжуд.
SAC (CSS учун оддий API) - бу CSS-DOM-га илова ҳисобланади. Услублар жадвали хотирага юклангандан сўнг уни бошқариш учун CSS-DOM мувофиқ вазифаларга эга; SAC томонидан аниқланган вазифалар услублар жадвалини ўтказиш учун, масалан услублар жадвалини файлдан хотирага ўтказишда ёрдам беради.
CSS-DOM - бу W3C-нинг тавсияномаси. SAC лойиҳаси ҳозирги вақтда ишлаб чиқилмоқда. Баъзи дастурлар (браузерлардан ташқари) CSS-нинг умумий кўриш саҳифасида рўйхатланган.
Шунингдек бунга ҳам қаранг:
W3C гуруҳи ва W3C аъзоларининг намояндалари тез-тез тақдимотлар бериб туради.
Динамик HTML - бу динамик таркибларга эга бўлган HTML саҳифаларини таърифлаш учун атама ҳисобланади. CSS динамик HTML-даги 3 компонентнинг бири ҳисобланади; бошқа икки компонентлар бу HTMLнинг ўзи ва JavaScript (эндиликда EcmaScript номи остида стандартлаштирилмоқда). Ҳар уч компонент бир-бирига DOM (ҳужжатлар объект модели) билан бирга қўшилади.